Xiaomi 2 баробар арзон, ҳамёнбоп экшн-камерани сотувга чиқарди

Xiaomi 2 баробар арзон, ҳамёнбоп экшн-камерани сотувга чиқарди

Xiaomi илк камераларини таниқли YI Technology компанияси билан ҳамкорликда тақдим қилган эди. Бироқ, сўнгги йилларда компания шахсий камера туркумларига диққат қаратмоқда. Уйларни қўриқлашга мўлжалланган 360 градусли видеокамералардан сўнг, Xiaomi компанияси MIJIA Small Camera номли илк экшн-камераларини намойиш қилди. Айни пайтда бу камерага Mi Home краудфандинг платформасида буюртма бериш мумкин.    

У нимага қодир?

Xiaomi MIJIA Small Camera'даги 8 мегапикселли Sony IMX317 сенсорининг пиксел ўлчами 1.62 мкм. Бу камеранинг оптик линза ҳажми  f/2.8 ва 145 градус бурчак остида сурат олади.

Камера олган тасвирни Ambarella A12S75 процессори қайта ишлайди. Бу чип шовқинни камайтириш ва оптик сифатни яхшилаш имконига эга. Камера секундига 30 та кадрли 4K-видео (3840x2160 пикселли) суратга олади. Тасвирга олиш чоғида камера 6 ўқли электрон барқарорлаштириш (3 ўқли гироскоп + 3 ўқли акселерометр) тизимидан фойдаланади. Камерада интервал ҳамда секинлаштириб суратга олиш режимлари татбиқ қилинан. Шунингдек, тасвирларни RAW-форматда ҳам сақлаш мумкин.

Камера ихчам ўлчамда: 71.5x42.7x29.5 мм., 99 грамм вазнга эга. Унинг 2.4 дюймли сенсор дисплейи мавжуд. Камера Wi-Fi ва Bluetooth модуллари ёрдамида смартфон ёки бошқа мобил гаджетларга симсиз уланади.

MIJIA Small Camera'га 64 гигабайтгача маълумот сиғади. Ундаги 450 мА соат электр токи сиғимига эга аккумулятор тўлиқ қувват билан 2 соат мобайнида 4K-сиғимли, 3 соат Full HD (1080p, 60 к/с) видео ёзади. Компания камера уун қўшимча сув ўтказмайдиган идиш ҳам ишлаб чиқармоқчи.

Қанча туради?

Xiaomi MIJIA Small Camera Хитойда $105 долларидан сотилмоқда. Аввалги камера -- YI 4K $200 АҚШ долларидан сотилаётган эди. Шунингдек, Xiaomi MIJIA Small Camera'нинг GoPro ва Sony брендлари томонидан ишлаб чиқарилган рақиблари ҳам ундан бир неча маротаба қиммат.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!