Xiaomi 2 ноябрда нима билан ҳайратлантирмоқчи?

Xiaomi 2 ноябрда нима билан ҳайратлантирмоқчи?

Xiaomi компанияси шу кунларда янги смартфон туркумини тақдим қилишни режалаштирган. Бу смартфонлар туркуми вакиллари селфи суратлар туширишга мўлжалланган. Бу тўғрида компания ўзининг Twitter тармоғидаги саҳифасида эълон қилган суратда ишора қилинмоқда.

Тақдимот 2 ноябрда Ҳинбистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтади. Xiaomi сўнгги йилларда бу бозорда фаол ва яқиндагина тўлиқ Android тизимида ишлайдиган Mi A1'ни тақдим қилди. Шунингдек Ҳиндистонда Redmi Note 4, Redmi 4 смартфонлари ва Mi Max фаблетининг иккинчи авлоди жуда тез суръатларда сотилмоқда.

Ҳозирча янги смартфон туркуми ҳақидаги маълумотлар сир сақланмоқда. Бироқ, ишора-суратида акс этган чақмоққа кўра, смартфон олд панелда ҳам фоточақноққа эга бўлади. "Селфикаш" смартфоннинг "Redmi Note 5" номи билан тақдим қилиниши кутилмоқда. Смартфон рекламасида ҳам #YourBestSelfie (сизнинг энг яхши селфи суратингиз) ҳештеги туширилган.

Xiaomi Redmi Note 5 тўлиқ металл корпусли бўлиб, орқа панелда бармоқ изи сканерига эга бўлади. Шунингдек, бу смартфон 4000 мА соат сиғимли ҳамда Quick Charge 3.0 ёки 4.0 тезкор қувват олиш технологиясига эга аккумулятор билан таъминланади.

Xiaomi Redmi Note 5 смартфони 5,5 дюймли, Full HD (1920 х 1080 пикселли) сиғимли дисплей, орқада 16 ва 5 Мп қўш, олд панелда 16 Мп сиғимли сенсорларга эга бўлади.

Ёки янги смартфон мана бундай кўринишда бўлиши ҳам мумкин.

Аппарат таъминоти учун Qualcomm Snapdragon 660 ёки MediaTek Helio P25, 3 ёки 4 ГБ тезкор ва 32 ёки 64 ГБ доимий хотира танланади.

Нарх-наво
Ромдан холи экранли бўлиши кутилаётган Xiaomi Redmi Note 5 бозорга $150 (3/16 ГБ), $195 (3/32 ГБ) ва $256 (4/64 ГБ) доллардан чиқарилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.