Xiaomi 2018 йилги смартфонларида 3D-сенсорларни жорий этади

  •   DiMaX
  •  1351
  •  10.11.2017 10:19

Xiaomi 2018 йилги смартфонларида 3D-сенсорларни жорий этади

Ҳозирда смартфонларни блокдан чиқаришда қўлланадиган воситалар орасида энг кенг тарқалгани – бармоқ изи сканеридир. Аммо iPhone X тақдимотидан кейин вазият ўзгарди – энди юзни таниш орқали қурилмани блокдан чиқариш урфга кирмоқда.

ЎҚИНГ: Android учун «дунёдаги энг зўр» юзни таниш тизими Россияда яратилди

Ишлаб чиқарувчилар ҳам юз тузилишини сканерлаш функциясига эга қурилмаларга эътибор қарата бошлашган. Келаси йилдан Xiaomi ҳам ўз смартфонларига шунақа сенсорларни татбиқ этишни режалаштирган, деб ёзади AndroidHeadlines.

Айтиш керакки, 3D-сенсорлар – келгуси йилда Xiaomi жорий этадиган ягона инновация эмас. Мазкур компания яна IP67 ёки IP68 стандартига кўра ҳимояланган смартфон ҳам ишлаб чиқармоқчи.

ЎҚИНГ: Xiaomi «сувдан қўрқмас» учта смартфон тайёрламоқда

Шунингдек, юзни таниш сенсорларини яратиш билан Samsung ва OPPO компаниялари ҳам шуғулланишмоқда, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: "Face ID"га эга илк андроид – Vivo X20 тақдим қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!