Xiaomi 65 дюймли ромсиз телевизорни сотувга чиқаради

Xiaomi 65 дюймли ромсиз телевизорни сотувга чиқаради

21 март куни, Xiaomi ромсиз дизайнга эга янги туркумдаги телевизор моделларини намойиш қилади. Улардаги рамкасиз дизайн теле-маҳсулотнинг бош янгилиги бўлиб, тасвир телевизор экрани бўйлаб тўлиқ гавдаланади. Бу дизайн дисплейларнинг ташқи қиёфасига янада жозибадорлик бағишлаган.

Экран диагонали 65 дюймли моделларнинг пикселлар сиғими “4К” бўлиши кутилмоқда. Телевизор корпуси қалинлиги бор-йўғи 4,5 мм. Телевизорнинг аппарат таъминоти ва овозли тизими алоҳида блокда жойлаштирилган.

Янги телевизорларни iOS ҳамда Android операцион тизимидаги смартфон, планшетлар билан бошқариш мумкинлиги гаджет фойдаланувчилари учун кутилмаган хушхабар бўлди. Компания 65 дюймли бу телевизорларнинг энг қимматини 2900 АҚШ долларидан сотувга чиқаради. Бу Хитой телевизор ишлаб чиқарувчиларининг шу турдаги маҳсулотлари орасида “энг арзони” дегани.

Ҳозирча телевизорларнинг техник жиҳатларига оид бошқа маълумотлар ошкор қилинмаган. Барчасига телевизорлар Хитойда сотувга чиқариладиган 31 март куни ойдинлик киритилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 март куни Sony 65 дюймли 4К HDR инновацион телевизорларини 5 минг АҚШ долларидан сотувга чиқарган эди.

Батафсил ўқинг: 

Sony 4К HDR инновацион телевизорларини сотувга чиқарди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.