Xiaomi 7 дюймлик фаблети билан лол қолдирмоқчи

  •   DiMaX
  •  1679
  •  22.12.2017 15:48

Xiaomi 7 дюймлик фаблети билан лол қолдирмоқчи

Инсайдерларнинг хабар қилишларича, «хитойча Apple» ўзининг учинчи авлод – Mi Max 3 қурилмасини тайёрламоқда. Гарчи фаблет корпусининг ўлчамлари аввалги ҳолида қолса-да, унинг экрани 7 дюймли бўлади, деб ёзади GizChina.

Хабарда айтилишича, Xiaomi бунга дисплей атрофидаги ромларни ингичкалаштириш эвазига эришаётир. Шунингдек, экран томонларининг ўзаро нисбати ҳам 16:9 эмас, балки 2:1 кўринишида бўлади.

ЎҚИНГ: "Лопатафон" – Xiaomi Mi Max 2 халқаро бозорда сотилмоқда

Бундан ташқари, Mi Max 3 аккумулятори сиғими ҳам 5500 мА/соатгача катталаштирилмоқда. Шундай қилмаса ҳам бўлмаса керак, ахир, 7 дюймли дисплей матрицасига қувват етказиб бериш – ҳазилакам иш эмас.

GizChina манбаларининг маълум қилишларича, Xiaomi учинчи авлод Mi Max фаблетини иккита версияда тақдим этмоқчи. Улар бир-биридан нафақат тезкор ва доимий хотирасининг ҳажми, балки процессорига кўра ҳам фарқланади. «Катта» версиясига Snapdragon 660 чипсети ўрнатилади, «кичкина»си эса Snapdragon 630 билан кифояланишига тўғри келади.

Xiaomi Mi Max 3 тақдимоти 2018 йилнинг бошида бўлиб ўтиши кутилаётир. Эҳтимол, ишлаб чиқарувчи уни 26 февралдан 1 мартгача Барселонада бўлиб ўтадиган MWC 2018 кўргазмасида намойиш этар.

Учинчи авлод Xiaomi фаблетининг нархи хусусида ҳозирча маълумотлар йўқ. Унинг олдинги «авлод»и эса Тошкентдаги «Малика» савдо маркази дўконларида 2050000–2091000 сўмдан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг Mi туркуми смартфонларига «Малика»да сўмда белгиланган нархлар (2017 йил 23 ноябрь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!