Xiaomi акциялари Нью-Йорк биржасида сотилади

Xiaomi акциялари Нью-Йорк биржасида сотилади

Маркетологларнинг фикрича, Xiaomi компанияси ривожланишнинг тўғри йўлида ва маркетинг сиёсатини ҳам рисоладагидек олиб бормоқда. Компания бу йил 70 миллион дона смартфон сотишни режа қилган. Хусусан, биргина сентябрь ойининг ўзида "хитойлик Apple" сотган мобил алоқа воситалари сони 10 миллион донага етади. 2017 йилда эса Xiaomi олган даромад $16,8 млрд долларни ташкил қилади.

Xiaomi компанияси 2014 йилда $45 млрд долларга баҳоланган бўлса, айни пайтда унинг нархи $69 млрд.дан ошиб кетган.

Охирги маълумотларга қараганда, Xiaomi компанияси ўзининг илк жамоатчилик учун очиқ қимматли қоғозларини Нью-Йорк биржаси (IPO)га қўйиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Бу эса хитойлик технологияси ишлаб чиқарувчисига кенг миқёсда йирик сармоядорларни жалб қилиш имконини беради.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.