Xiaomi Американинг таниқли компанияларидан бирини сотиб олади

Xiaomi Американинг таниқли компанияларидан бирини сотиб олади

Инсайдерларнинг маълум қилишларича, Хитойнинг Xiaomi компанияси шу кунларда жаҳоннинг таниқли экшен-камера ишлаб чиқарувчиси бўлган америкалик GoPro компаниясини харид қилмоқчи.

2002 йилда асос солинган GoPro компанияси ўзининг экшн-камералари ҳамда дронлари билан жуда қисқа фурсатларда ном қозонган ҳамда ривожланган. Шунга қарамасдан GoPro сўнгги вақтларда молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда.

Ўқинг: "Малика"да ҳануз яхши сотилаётган машҳур iPhone энди Ҳиндистонда ишлаб чиқарилади

2017 йил якунларига кўра, GoPro $182,9 млн доллар зарар кўрган. Жорий йилнинг январь ойида GoPro ходимлари сонини қисқартиришга киришди. Ундан сўнг эса компания дронлар бозорини ҳам тарк этишини маълум қилган.

GoPro асосчиси Ник Вудман (Nick Woodman) томонидан тасдиқланишича, компания тез орада сотилади. Экспертларнинг фикрича, GoPro баҳоси $1 млрд долларни ташкил қилади.

Ўқинг: Terabayt.uz'да энг кўп изланган 10 та смартфон

Мавзу:

#GoPro

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.