Xiaomi Berlin – янги ҳамёнбоп смартфон!

  •   DiMaX
  •  2460
  •  09.03.2018 16:01

Xiaomi Berlin – янги ҳамёнбоп смартфон!

Бугун – 2018 йилнинг 9 март санасида Geekbench бенчмарк сервисида Xiaomi компаниясининг шу пайтгача номаълум бўлган яна бир смартфони синовдан ўтказиб кўришгани аниқланди. Кодли номи «Berlin» бўлган ушбу қурилма Qualcomm’нинг ҳали расман тақдим этилмаган Snapdragon 632 процессори базасида ишлар экан.

ЎҚИНГ: Xiaomi: «сунъий онг»ли Mi MIX 2S камерасининг модуллари бир-биридан мустақил ишлайди!

Маълум бўлишича Xiaomi Berlin ушбу бенчмаркдаги якка ядроли синовда 1155 балл, кўп ядроли тестда эса 2738 очко тўплаган. Geekbench сайти маълумотлар базасида сақланиб қолган кўрсаткичларга қараганда, бу смартфон 3 гигабайтлик тезкор хотирага эга. У Android операцион тизимининг 7.1.2 – Nougat талқини бошқаруви остида ишлайди.

Гаджетнинг бошқа хусусиятлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, аммо шуларнинг ўзиёқ унинг ҳамёнбоп бўлишига ишора қилмоқда.

Шунингдек, ундаги янги – Qualcomm Snapdragon 632 процессорининг жиҳатлари ҳам маълум эмас, чунки шу пайтгача америкалик чипсознинг бу маҳсулоти бирор қурилмага қўйилмаган ва расман намойиш этилмаган ҳам. Манбаларнинг ёзишича, у Geekbench’да кўрсатилганидек 1,02 ГГц такт частотасида ишловчи олтита эмас, балки саккизта ядрони ўз ичига олади.

Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлиб бориш учун биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Топ-7: юртимизда энг харидоргир Xiaomi смартфонлари ва нархлари (4 Март)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!