Xiaomi бирйўла иккита – Mi 7 ҳамда Mi 8 флагманларини тайёрлабди, уларнинг олд панелини «жонли» томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  1943
  •  22.05.2018 23:43

Xiaomi бирйўла иккита – Mi 7 ҳамда Mi 8 флагманларини тайёрлабди, уларнинг олд панелини «жонли» томоша қиламиз!

«Хитойча Apple»нинг навбатдаги флагман смартфони саноқ бўйича Mi 7 деб номланиши кутилаётган эди. Лекин кейинги кунлардаги хабарларга кўра, Xiaomi бу илғор гаджетини ўзининг саккиз йиллигига бағишлаб Mi 8 деб аташга қарор қилган.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хабар: Xiaomi’нинг янги флагмани Mi 7 эмас, Mi 8 бўлар экан!

Шунингдек, ундан сўнг ҳам бу борада бир-бирини инкор этувчи маълумотлар тарқалди. Ниҳоят, бир неча соат аввал – 22 май куни инсайдерлар берган маълумот улар орасидан энг ишончлиси экани маълум бўлди. Унга кўра, Xiaomi биратўла иккита – Mi 7 ва Mi 8 русумли флагманларини тақдим этади!

Мана, қуйидаги суратда чапда – Xiaomi Mi 8, ўнгда эса – Xiaomi Mi 7 смартфонининг олд панеллари акс этган.

Таъкидлаш керакки, Xiaomi Mi 8 ҳақида маълумотлар чиқиши билан компания Mi 7 моделидан воз кечгани ҳам айтилиб келаётганди. Бироқ хитойлик корпорация ўзининг саккиз йиллигига аталган флагманининг нисбатан соддалаштирилган варианти сифатида бу девайсни ҳам тақдим этиши эҳтимоли юқори.

Xiaomi шу ва бошқа гаджетларининг тақдимотини бир ҳафтадан сўнг – 31 май куни Шеньчжень шаҳрида ташкиллаштириладиган матбуот анжуманида ўтказади. Унгача яна бу борада янги маълумотлар чиқиши тайин, улар ҳақида биринчилар қаторида билиб олиш учун биздан узоқлашманг!

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ва бошқа девайслари нархлари (2018 йил 22 май) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.