Xiaomi бош директори Mi MIX 2’нинг қутисини кўрсатди

Xiaomi бош директори Mi MIX 2’нинг қутисини кўрсатди

Ҳақли равишда «Хитойча Apple» дея таърифланувчи бу компания ўзининг ромсиз Mi MIX 2 смартфонини iPhone 8 тақдимотидан бир кун аввал – 11 сентябрда намойиш этмоқчи эканлигидан хабарингиз бор. Шунингдек, бунгача мазкур қурилманинг реклама учун амалга оширилган суратга олиш жараёнида туширилган фотоларини ҳам тақдим қилганмиз.

Энди эса, Mi MIX 2 смартфонининг қутисини ҳам намойиш этди, дея хабар беради GizmoChina ресурси.  Сайт вакилларининг айтишларича, бу фотосуратни уларга компаниянинг бош директори Лэй Цзюнь тақдим этган.

Компаниянинг жорий флагмани – Mi 6 орқали олинган бу суратда иккита қора қути акс эттирилган (аниқроғи, қутилар бир хил, фақат биттаси олд, иккинчиси эса – орқа томони). Қутиларга тилларанг ёзувда ёзилган: олд томонида MIX логотипи, орқа томонида эса – директорнинг имзоси туширилган хитойча битик. Бу битикда компания ўз мижозларининг истакларини қондириш учун максимум тарзда ҳаракат қилиши ваъда этилган.

Хабарларга кўра, мазкур флагман хотира ҳажмига кўра икки хил талқинда тақдим этилади. Биринчиси 6 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик ички хотирага эга бўлиб, 610 долларга баҳоланади. 8 гигабайтлик тезкор ҳамда 256 гигабайтлик доимий хотира ўрнатилган иккинчи талқинига бўлса 765 доллар нарх белгиланган.

Тақдимотга оз қолди, тафсилотлардан биринчилар қаторида баҳраманд бўлиш учун биздан узоқлашманг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.