Xiaomi Cereus – ҳали тақдим этилмаган процессорли смартфон бенчмаркда «қўлга тушди»

  •   DiMaX
  •  816
  •  16.04.2018 11:41

Xiaomi Cereus – ҳали тақдим этилмаган процессорли смартфон бенчмаркда «қўлга тушди»

«Хитойча Apple» деб юритилувчи Xiaomi компанияси ўзининг аксарият смартфонларида Qualcomm процессорларини қўллайди. Шунингдек, ўтган йили унинг ўзи ҳам мобил процессор ишлаб чиқарган ва уни айрим моделларига ўрнатган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг ўз процессоридаги илк смартфони – Mi5C тавсифи

Geekbench маълумотлар базасида куни кеча аниқланган, ҳали расман намойиш этилмаган Xiaomi смартфони эса MediaTek MT6765 номли чип базасида ишлаши маълум қилинган. Қизиғи – ҳали бундай процессорнинг ўзи ҳам тақдим қилинмаган. Кузатувчилар унинг Helio P40 русумли чип бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Мана, кодли номи Xiaomi Cereus бўлган ушбу қурилманинг бенчмаркдаги кўрсаткичлари қуйидагича:

Техник хусусиятларига қараганда, хитойлик корпорациянинг янги гаджети ўрта нарх тоифасидаги смартфон бўлади. Бироқ унга Android операцион тизимининг энг илғор – 8.1 Oreo талқини ҳамда энг янги процессор ўрнатилаётганлиги аҳамиятли.

Geekbench маълумотларига кўра, Xiaomi Cereus моделидаги MediaTek MT6765 чипи энг юқори такт частотаси 2,0 гигагерцни ташкил этувчи саккизта ядрони ўз ичига олади. Шунингдек, смартфон 3 гигабайтлик тезкор хотирага эга.

Ҳозиргача ушбу девайс ҳақида бошқа бирор маълумот йўқ. Лекин Xiaomi’нинг бозорга тақдим этилган кўплаб смартфонларини Ўзбекистонда ҳам харид қилиш имкониятлари кўп.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларининг нархлари (2018 йил 12 апрель)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!