Xiaomi'дан яхши смартфон танлаймиз, бу – осон иш эмас!

Xiaomi'дан яхши смартфон танлаймиз, бу – осон иш эмас!

Сўнгги натижаларга кўра, смартфон ишлаб чиқаришда жаҳоннинг етакчи бешлигидан ўрин олган Xiaomi шу кунларда бир неча смартфон туркумида девайслар тақдим қилмоқда. Улардан иккитаси флагманлар туркуми бўлса, биттаси компания имижини белгилайдиган қимматбаҳо туркум.

Муносиб ва керакли "Сяоми" танлаш осон иш эмас: аксарияти рақибларга қараганда арзон бўлгани боис, ҳар бир аппаратнинг ўзига хослигига ҳамма ҳам эътибор қилмайди.

Қуйида бозорни тобора эгаллаб бораётган Xiaomi смартфонларига шарҳ берамиз.

 

Xiaomi Mi

Mi туркумида бугунги кунда экрана диагонали 5.2 дюймли бўлган ихчам флагманлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу туркумга хос смартфонлар йилдан йилга жаҳоннинг энг илғор смартфонларидан бирига айланмоқда. Боиси, улар жаҳондаги бошқа кучли гаджетлар билан рақобат қилади, шунингдек ҳамёнбоп.

Айни пайтда барча сўнгги Mi флагманлари шиша ва керакмика корпусларда ишлаб чиқарилмоқда, улар кучли "сураткашлиги", энг тезкор процессори билан, дизайни билан эътиборга лойиқ. Мисол учун, Mi 6 флагманидаги камера технологиясини Samsung мутахассислари ишлаб чиқишган.

Ўқинг: Xiaomi Mi 6: кучли флагман ярим нархида

Xiaomi Mi 6 – кучли смартфон. Унинг Apple, Huawei ва Samsung флагманларидан қолишадиган жиҳати йўқ. Шу билан бирга, уларнинг ярим баҳосида сотувга чиқарилган.

Бош туркумга "қондош" бўлган қуйидаги индексли моделлар ҳам ишлаб чиқарилади: Mi 5C, Mi 5X, Mi 5s. «S» ва «X» индексли телефонларда — флагман ва бозордаги трендга хос жиҳатлар татбиқ қилинади. Mi 5С — Хитой бозори учун iPhone'га ўхшаб кетадиган дизайндаги модел.

Ўқинг: Mi 5X: арзон беиллат бўлар – Тошкентга етиб келган "Xiaomi"ни "кашф қиламиз"

Айни пайтдаги юқори модел: Xiaomi Mi 6. Керамика ва шиша корпусларда ишлаб чиқарилади.  DxO экспертларининг фикрича, бу смартфон iPhone 7 билан бир хил сурат олади. Бу девайсга ҳозирча энг илғор бўлган Qualcomm Snapdragon 835 процессори ўрнатилган.

Ўқинг: Xiaomi Mi5S: номдор смартфонларни уялтирган “хитойлик”

Муҳим тавсия: Xiaomi Mi 5s Plus. 5,7 дюймли ностандарт экран диагонали, металл корпуси билан ўзига хос флагманда 2016 йилда энг илғор бўлган Snapdragon 821 чипсети,  iPhone 7 Plus'га ўхшаш қўш сенсорли бош камераси билан диққатга сазовор. Айни пайтда анча арзонлашиб, ўрта нархли девайслар сафига қўшилган.

Xiaomi Mi Note

5,5 дюймли экранга эга бу смартфонни "флагман-смартпед" деса ҳам бўлади. Бу туркум аъзолари флагман процессор, сифатли камера, овоз сифати учун аудиочип ва сифатли экран билан ўзига ос бўлади.

Айни пайтда энг юқори модел: Xiaomi Mi Note 3. Анъанага зид равишда, бу модел етакчилардан бир оз орқада бўлган Snapdragon 660 (Snapdragon 821 тезкор) процессори билан таъминланган. Xiaomi смартфонлари орасида энг яхши камерага эга. Арзон ва ёқимли дизайни билан ўзига тортади.

Муҳим тавсия: Mi Note 2 қайрилма экран ва кучли процессори билан мақтана олади. Янги модел чиқиши билан унинг нархи тушиб кетди.

Умуман олганда, бир нарсани эслаб қолинг: Note қўшимчаси — бу бренднинг экрани 5,5 дюймдан катта бўлган смартфонларига нисбатан ишлатилади. Redmi қўшимчаси эса — бу смартфоннинг ҳамёнбоп эканини англатади.

Диққат: Xiaomi Redmi 5 ва Redmi 5 Plus смартфонларини қулай нархларда олинг!

Xiaomi Redmi

5 дюймли ихчам ва арзон смартфонлар туркуми. HD сиғимли экрани билан ўзига хос. Xiaomi'га хос "олтин стандарт" — арзон, бироқ нисбатан тезкор ва сифатли. 150 долларгача бўлган девайслар орасида энг яхшиси ва 120 доллардан бошлаб сотилади.

Унинг асосий жиҳати нима? Булар: тўлиқ металл корпус, арзон деб бўлмайдиган яхши процессор ва экран. Бу туркумнинг бош ўзига хослиги — узоққа дош берадиган аккумулятор. Redmi туркуми ҳам жуда тез-тез янгиланади.

Айни пайтда юқори модел: Xiaomi Redmi 5. Ромсиз дизайнли смартфонлар орасида энг арзони. 5,7 дюймли ёрқин экрани ва янги камераси билан ўзига хосдир.

Муҳим тавсия: Redmi 4X бу туркумнинг энг яхши ва пулига муносибликда тенгсиз девайси. Тезкор ишлаши ҳамда аккумуляторининг чидамлилиги билан бозорда беқиёс. Ахир 2 сутка "туриб берадиган" яна бирор девайсни топиш осонми?

 

Xiaomi Redmi Note

5,5 дюймли, Full HD сиғимли экранга эга, ўрта нархли смартфон. Xiaomi бу туркумни бекорга чиқармаган. Қувватдорликда Redmi Note 4/4X бош бўлса, экран борасида Redmi Note тенгсиздир.

Ўзига хослиги — мазкур туркумга хос 5-авлод смартфонлари бир неча талқинларда ишлаб чиқарилмоқда. Redmi Note 4 Хитой бозори учун чиқарилган ва тўлиқ металл корпус, Mediatek процессорига эга бўлган.

Ўқинг: Redmi Note 4 – яхши ва арзон смартфон ҳаммага етади!

Ундан сўнг Redmi Note 4X бозорга чиқарилди. Буниси нисбатан илғор Snapdragon процессори ҳамда корпусдаги пластик улоқлар билан ажралиб туради. 3/16 Гб сиғимли тезкор хотирага эга бу модел турли-туман рангдаги корпусларда ишлаб чиқарилмоқда.

Ўқинг: Xioami  Redmi Note 4X: «Х»нинг сири нимада?

Айни пайтда юқори модел: Xiaomi Redmi 5 Plus. 5,99 дюймли экран (Full HD+) ва ромсиз. 

Муҳим тавсия: Snapdragon чипларига эга смартфонлар орасида Redmi Note 4X'га бирор муносиб рақиб йўқ. Агар сизга пишиқ-пухта ва ишончли арзон смартфон керак бўлса, айнан шу моделни харид қилинг.

 

Xiaomi Redmi/Redmi Note 4a/5a

Ультра-ҳамёнбоп ихчам ва HD-экранли смартпед! Оддий Redmi/Redmi Note туркумидан бир оз катта экрани билан ажралиб туради. Бироқ, арзон бўлгани боис, процессори ҳам нисбатан кучсизроқ ва бармоқ изи сканеридан маҳрум бўлган. Бу туркум вакиллари тўлиқ пластик корпуси билан ажралиб туради. Xiaomi'нинг энг арзон смартфонлари.

Ўқинг: Xiaomi Redmi Note 5a — "Малика"даги энг арзон камерафон!

Айни пайтда юқори модел: Redmi 5a. Бу модел 100 долларгача бўлган смартфонлар орасида мутлоқ ғолиб. Унинг муқобилини топиш – имконсиз. Redmi Note 5a 5,5 дюймли экрани ва яхши камераси билан ўзига хос.

Xiaomi A

Xiaomi ва Google ҳамкорлигининг меваси бўлган бу туркум қисқа вақтда ниҳоятда оммалашди. Техник имкониятлари "Mi" туркумига хос, бироқ операцион тизими "тоза" Андроид бўлган девайслар халқаро бозорга мўлжалланган.

Айни пайтда юқори модел: Xiaomi A1 (Хитойда Mi5X) — компаниянинг «тоза», яъни ўзлаштирилмаган Android тизимида ишлайдиган ягона модели. Бу туркум операцион тизим билан Google томонидан таъминланади ва унга ҳозирги вақтда энг сўнгги бўлган "Oreo" прошивкасини янгилаб олиш мумкин. Дизайни айфонга хос, яъни қўш сенсорли бош камераси билан кўркам кўринади.

Муҳим тавсия: Одатда бу туркумнинг муқобили бўлган хитойча талқини нисбатан арзон бўлади. Мисол учун, Mi 5X анча арзон ва унга ҳам "A1" каби халқаро прошивкани юклаб олиш мумкин.

Xiaomi Mi Max

6,44 дюймли экранга эга деярли планшет. Етакчи смартфон ишлаб чиқарувчилар улкан смартфонлардан воз кечаётган бир пайтда, Xiaomi уни ривожлантирмоқда.

Ўқинг: Ниҳоят, ҳамёнбоп "мобил кинотеатр" энди “Малика”да!

Айни пайтда юқори модел: Xiaomi Mi Max 2 — энг яхши мини-планшет ёки суперсмартфон. Сифатли камера ва рекорд даражадаги чидамли аккумулятори билан ниҳоятда илғор.

Планшетлар тобора урфдан чиқиб бораётган бу даврда, нисбатан улкан экранли фаблетлар яхши оммалашмоқда. 6,4 дюймли Mi Max 2 эса шунчаки смартфон эмас. Бошқа гигант-моделлар билан таққослаб кўрганда, Mi Max 2 сифати ҳамда имкониятлари, шунингдек нархи билан пешқадам бўлиб турибди.

 

Xiaomi Mi Mix

Япониянинг "Sharp" компанияси доимо илк ромдан холи экранли смартфон ишлаб чиқаргани билан мақтанади. Бироқ, бу борада Xiaomi журъат қилиб, бу трендни қўрқмасдан юзага олиб чиққан.

Бу туркум энг қимматбаҳоси бўлиб, компаниянинг имижи учун хизмат қилади. Бу туркум дизайн борасида энг етакчиси ва техник жиҳатдан ҳам энг кучли хусусиятларга эга бўлади.

Айни пайтда энг юқори модел: Xiaomi Mi Mix 2. Ишлаши тезкор ва кўркам смартфон. Илк Mi Mix флагманига қараганда анча пишиқ.

Хоҳлардимки, мендаги смартфон…

Xiaomi брендидан смартфон танлаш учун юқоридаги жиҳатларни билиш кифоя қилади. Қуйида ана шу хусусиятларга кўра уларни таҳлил қиламиз.

Хоҳлардимки, мендаги смартфон қойилмақом суратга олсин

Бу борада қуйидагиларни тавсия қиламиз: Xiaomi Mi 5s, Xiaomi Mi 5s Plus, Xiaomi Mi Note 3, Xiaomi Mi 6. Сўнгги икки модел экран диагонали ва процессори билан фарқ қилади. Нархи "оғирлик" қилмаса, Mi Note 3 бу борада беқиёс.

Икки камерали Xiaomi A1 (инглиз тилида ишлата оладиганлар учун — Mi 5X) кучли жиҳатларга эга сифатли смартфон.

Агар хат-ҳужжатларни суратга олиш учун смартфон зарур бўлса, унда  Redmi/Redmi Note 4X ҳам яхши вариантлар.

… кўркам ва ҳашамдор бўлсин

Шубҳасизки, Xiaomi смартфонлари орасида бири ўта ҳашамдор — Mi Mix. Ҳар иккала авлод ҳам жозибадор. Бироқ, камера борасида у қадар мақтана олмаслиги мумкин.

Агар фойдаланишга қулай бўлсин десангиз, Mi Note 3 ёки Mi 6 яхши вариант. Уларнинг ўлчами ва ишлаш самарадорлиги турлича. Бу тўғрида юқорида айтган эдик.

… тўлиқ қувват билан узоғроқ ишласин

Xiaomi Mi Max 2 барча гаджетлар орасида энг узоққа етадиган аккумулятор билан таъминланган. Энерго тежамкор процессор, операцион тизим учун электр токи сиғими 5 000 мА соат бўлган аккумулятор – қойилмақом ечим!

Бу масалада иккинчи ўрин Redmi Note 4X моделига тегишли. Рекорд ўрнатмаса ҳам, бироқ бир марта қувват олиб, узоқ вақт ишлаб беради.

… арзон ва сифатли бўлсин

Redmi 5a/Redmi Note 5a арзон бўлса ҳам, яна озгина қўшиб Redmi 4X моделидан олган мақсадга мувофиқ.

Харид чоғида умумий тавсиялар

Айни пайтда Xiaomi смартфонларини юртимизнинг барча шаҳарларида харид қилиш мумкин. Бироқ, таъмирлаш устахоналарининг йўқлиги ва кафолатнинг йўқлиги бу брендни харид қилишга бир оз иккилантиради.  Бироқ, бу масалада ҳозирча оммавий норозиликлар юзага келмаган.

Шу кунга қадар Terabayt.uz орқали "сяоми" харид қилганлар ёки бу бренднинг бизга таниш мухлисларидан таъмирлаш борасида шикоятлар келиб тушмаган.

Агар сизга илғор ва замонавий Xiaomi керак бўлса, янги модел тақдим қилингач, 5-8 ой кутинг. Шунда бошқа модел тақдимоти арафасида сиз кўрган модел нархи 20-50% га арзонлашади.

Шунингдек, вақт ўтиши билан Хитойга мўлжалланган талқинлар ҳам халқаро операцион тизимга эга бўлишади. Redmi Pro ёки Mi 5X моделида ҳам шундай бўлган. Натижада, инглиз тилини билмасангиз, бу моделларга русча прошивкани юклаб олсангиз бўлади.

Xiaomi смартфонларидан нима кутиш ва кутмаслик керак?

Xiaomi брендини кўп мақтасак ҳам хато бўлади. Иш бор жойда хато бўлади. ҳеч нарса кам-кўстсиз эмас!

Xiaomi харид қилиш — MIUI прошивкасини харид қилиш демак. Бу прошивка кимгадир ёқади, кимгадир ёқмайди.

Яхши томони шундаки, Xiaomi ўз смартфонларини ташлаб қўймайди ва дастурий таъминотини илғор функциялар билан мунтазам янгилаб боради.

Xiaomi смартфонлари нимаси билан яхши? Нарх ва сифат нисбатида оладиган бўлсак, бу смартфонларнинг устунлигини кўриш мумкин. Шунинг учун бу брендни "инсофли" деб атаймиз.

Ҳамёнбоп моделлари сифатли, қулай ва жиҳатларга бойлиги билан рақибларидан яққол устун.

Менда Xiaomi бор! Сизда-чи?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!