Xiaomi дарров яна битта флагман тайёрлаяптими!?

Xiaomi дарров яна битта флагман тайёрлаяптими!?

GFXBench бенчмаркининг маълумотлар базасида «Хитойча Apple»нинг яна бир смартфони «қўлга тушди». Xiaomi Chiron деб аталаётган бу қурилма тўлалигича флагман хусусиятларига эга, деб ёзади GizmoChina нашри.

Эсингизда бўлса, бу компания кодли номи Chiron бўлган флагман смартфони устида ишлаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Аммо энди GFXBench бенчмаркида «кўринган» бу моделнинг жиҳатлари ундан фарқ қилади.

Умуман олганда, янги қурилма кўп жиҳатдан яқиндагина тақдим этилган Mi Mix 2 смартфонига ўхшаб кетади. Аммо бир қатор фарқлари ҳам мавжуд: Xiaomi Chiron модели диагонали 5,6 дюймлик дисплей ҳамда ўзига ўрнатилган NFC-модул билан тақдим этилади. Яъни, тайёрланаётган смартфон контактсиз тўлов технологиясини ҳам қўллаб-қувватлайдиган бўлади.

Chiron бошқа жиҳатлари билан Mi Mix 2 ва Android тизимида ишловчи бошқа кўплаб флагманларга ўхшашдир. Унга 2,4 ГГц такт частотасида ишловчи, саккиз ядроли Snapdragon 835 чипсети ҳамда Adreno 540 график тезлатгичи ўрнатилади. Тезкор ва ички хотиралари тегишлича 6 ҳамда 256 гигабайтга тенг.

GFXBench маълумотларига кўра, Xiaomi бу гал камера борасида қўш объективлилик трендига амал қилмаган. Янги фмартфоннинг асосий камераси 12 мегапикселлик биттагина модулдан иборат, бироқ у 4К-видео ёзиш имконияти билан таъминланган. Олд камераси эса 5 мегапикселлик селфилар олишга мўлжалланган.

Тахминларга кўра, Chiron кодли номи остида бенчмарк тестидан ўтказилган бу қурилма Xiaomi Mi Note 3 Pro модели – Mi Note 3’нинг нисбатан такомиллаштирилган ва қимматроқ версияси бўлиши ҳам мумкин.

GizmoChina хабарида айтилишича, бенчмаркда кузатилган бу моделни Xiaomi яқин ҳафталар ичида намойиш этиши эҳтимоли юқори.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.