Xiaomi Dipper – бақувват Snapdragon 845 процессорли янги смартфон!

  •   DiMaX
  •  1101
  •  13.03.2018 11:21

Xiaomi Dipper – бақувват Snapdragon 845 процессорли янги смартфон!

27 мартда тақдим этиладиган Mi MIX 2S смартфони Qualcomm’нинг кучли Snapdragon 845 процессори базасидаги илк Xiaomi қурилмаси бўлаётир. Аммо «Хитойча Apple»нинг яна бир янги смартфонига ҳам ушбу платформа ўрнатилаётгани куни кечагина маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Mi MIX 2S дунёдаги энг қудратли смартфонлардан бири бўлишини Xiaomi тасдиқлади (+видео)

Гап шундаки, Geekbench сервисида Xiaomi компаниясининг шу пайтгача номаълум бўлган яна бир қурилмаси синовдан ўтказилган. Бенчмарк маълумотлар базасида сақланиб қолган ёзувларга кўра, кодли номи Dipper бўлган ушбу гаджет Snapdragon 845 платформасида ишлайди.

Афсуски, Geekbench сайти бу қурилманинг техник хусусиятларини батафсил маълум қилмаган. Аниқ бўлгани шуки, Dipper кодли номига эга бу смартфоннинг тезкор хотираси 6 гигабайт ҳажмга эга. Унга бошиданоқ Android 8.0 Oreo операцион тизим талқини ўрнатилган.

Айтиш керакки, Xiaomi’нинг Mi туркумидаги флагман смартфонлари ўзларининг кодли номларига эга (масалан, Mi 6 моделининг кодли номи – Sagit, Mi 5’ники эса – Gemini). Шунга қараганда, Dipper номли ушбу янги девайс ҳам Mi туркумига мансуб бўлиши аниқ. Фақат унинг тижоратга тақдим этиладиган номи ҳозирча маълум эмас. Катта эҳтимолга кўра, Dipper кодли номи остида Mi 7 модели яширинган.

ЎҚИНГ: «iPhone X’га ўхшаш» Mi 7’нинг кечикиш сабаблари, янги «жонли» расми ва бошқа маълумотлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.