Xiaomi энг кучли повербанкни сотувга чиқарди

Xiaomi энг кучли повербанкни сотувга чиқарди

Бу ҳафта Xiaomi учун баракали келди. Тиним билмас хитойлик ишлаб чиқарувчи ромдан холи Mi Mix 2 ҳамда қўш сенсорли Mi Note 3 смартфонларидан сўнг яна бир қизиқ маҳсулотни тақдим қилди – янги батарея аккумулятори. Унинг гаджетлар бозорида рақиблари орасида энг илғори ва кучлиси бўлиши кутилмоқда.

Xiaomi Mi Power 2C заҳира аккумулятори (повербанк) ўзининг 20 000 мА соат ток сиғими билан бемалол мақтана олади. Бу қувват iPhone 8 флагманини 8 маротаба қайта ва қайта қувватлашга етади. Ёки Xiaomi Mi Mix 2'ни бирваракайига 4 маротаба қувватлаш мумкин.

Xiaomi Mi Power 2C аккумуляторининг корпуси пластикдан ишланган бўлса ҳам, кафтга маҳкам туришини таъминлайдиган дағал қоплама билан ўраб олинган. Бу батарея 18 Вт.ли тезкор қувват олиш технологиясига ҳам эга бўлган. Quick Charge 3.0 технологияси узоғи билан 8 соат ичида 20 минг мА соат қувватни ўзида жамлайди.

Шунингдек, гаджетлар ҳам ундан тезкор қувват олишлари мумкин. Назарий жиҳатдан, ундаги 5.1V / 3.6A стандартидаги USB MacBook 12 ёки, ҳатто 2016 ва 2017 йилги MacBook Pro'ни ҳам йўлда қувватлаш учун хизмат қилади.

Xiaomi Mi Power 2C повербанкининг ўртача ишлаш вақти 3 йил. Шундай бўлса ҳам, уни қувватлаш цикли 300 маротабани ташкил қилади ва у шунча қувватлашдан кейин ҳам бошланғич қувват сиғимининг 90% ини сақлаб қолади.

Xiaomi Mi Power 2C 358 грамм тош босади. Xiaomi Mi Power 2C Хитойда $20 доллардан соутвга чиқарилган.