Xiaomi Ҳиндистонда Samsung'ни "забт этди"

Xiaomi Ҳиндистонда Samsung'ни

Xiaomi юқори натижалари қаторига ўзининг навбатдаги муваффақиятини ёзиб қўйди. Компания Ҳиндистон бозорида ишонч билан олға бормоқда. 2017 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, бу мамлакатда 9,2 миллион дона смартфон сотган. Яъни, бу -- жами сотилган мобил алоқа воситаларининг учдан бир қисми дегани. Таққослаш учун айтамиз, ўтган йили Xiaomi худди шу давр ичида Ҳиндистонда 3 миллион дона смартфон сотган эди. Уч йил аввал эса бу кўрсаткич бор-йўғи 100 минг донани ташкил қилган.

Redmi Note 4'нинг оммавий сотилиши эвазига Xiaomi Ҳиндистон смартфон бозорида пешқадам бўлган ва Samsung'га етиб олган. Улардан сўнг Lenovo (Motorola), Vivo ҳамда Oppo брендлари 9, 8.5 ҳамда 7.9 фоиз улуш билан бу бозорга эгалик қилишмоқда.

«Хитойча Apple» жаҳон миқёсида бу йилда 90 миллион дона смартфон сотишни режа қилган. Компания шу йилнинг сентябрида 10 миллион дона "ақлли телефон" сотган. Бу компания тарихидаги энг самарали ой бўлди.

Аксарият экспертларнинг тасдиқлашларича, 2017 якунида компания 80 миллион дона мобил телефон сотишга улгуради. Агар Xiaomi йил охирига қадар ҳамёнбоп Redmi туркумида янги девайсларни сотувга чиқарсагина мақсадига эришиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.