Xiaomi жаҳонни ҳайратга солувчи ноутбук ишлаб чиқармоқда

Xiaomi жаҳонни ҳайратга солувчи ноутбук ишлаб чиқармоқда

Бир муддат аввал Microsoft компанияси жамоатчилик эътиборига Windows 10 тизимида ишлайдиган бир нечта ноутбукларни тақдим қилган эди. Уларнинг ўзига хослиги сифатида ARM-процессорларини айтиш мумкин. Бир неча ҳафта аввал эса ASUS NovaGo ҳамда HP Envy x2 ультрабуклари тақдим қилинган бўлиб, уларнинг ҳар иккаласи флагман смартфонлар эга бўлган Qualcomm Snapdragon 835 процессорида фаолият кўрсатади. Бу мобил чип бир оз вақт аввал компьютер операцион тизими билан мувофиқлаштирилди. Унинг компьютерларда татбиқ қилаётгани кутилмаган самарадорликни келтириб чиқармоқда.

Microsoft компаниясининг қайд этишича, Windows 10 компьютер операцион тизимида ҳамда Snapdragon 835 чипи мувофиқлигида ишлайдиган ноутбукларнинг кутилмаган бир жиҳати аниқланди – улар тўлиқ қувват билан бир сутка бемалол хизмат қила олишади. Аксарият ҳолларда ўртача фойдаланганда улар рекорд натижа кўрсатмоқда ва 23 соат фаолият кўрсатишмоқда. Бу эса мобил ARM-процессорида фаолият кўрсатадиган ультрабукларни бир марта тўлиқ қувватлаб 2-3 кун ишлатиш имконини беради.

Куни кеча Xiaomi компаниясининг расмий вакили компания Windows 10 операцион тизимида ишлайдиган янги ноутбук ишлаб чиқариши ҳамда у жаҳоннинг ҳайратда қолдиришини маълум қилди. Қайд этилишича, унинг платформасида Qualcomm компаниясининг мобил ARM-процессори ўрнатилади. Аниқроғи, унинг Snapdragon 835 чипи бўлиши кутилмоқда. Шуни унутмаслик керакки, компания бу янги ультрабукнинг ҳайратланарли бўлишини Snapdragon 845 чипсети билан боғлаган бўлиши ҳам мумкин.

Маълумки, Xiaomi компаниясининг мазкур кутилмаган ноутбуки параметрларидан келиб чиқиб, 12,5 дюймли ёки 13,3 дюймли экранга эга бўлади. Ҳозирча бошқа жиҳатлар маълум бўлмаган бўлса ҳам, янги лаптопнинг барча талқинлари USB Type-C портига, металл корпус, роутерсиз 4G мобил алоқа тармоғида фойдаланиш имконини берувчи LTE-модемга эга бўлиши эълон қилинган.

Xiaomi компаниясининг мобил ARM-процессида ишлайдиган янги ноутбукининг 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида тақдим қилиниши кутилмоқда. Шуни инобатга олсак, унинг январда ўтказиладиган CES 2018 ёки февралда бўлиб ўтадиган MWC 2018 жаҳоннинг йирик электроника кўргазмаларида намойиш қилинишини тахмин қилиш мумкин. Нима бўлганда ҳам, мазкур Хитой компанияси сўнгги анъаналарга кўра, бу гал ҳам сўзининг устидан чиқади ва дизайни, техник ўзига хосликлари, узоқ вақтга етадиган аккумулятори ва жуда арзон нархи билан диққатни тортадиган янги девайсини тақдим қилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.