Xiaomi жамоасига нуфузли IT-менежер қўшилди

Xiaomi жамоасига нуфузли IT-менежер қўшилди

Xiaomi компанияи бошқаруви жамоасига Тайваннинг процессор ишлаб чиқарувчи MediaTek компанияси собиқ директори Чжу Шанцзу (Zhu Shangzu) қўшилди. Уни жамоатчиликка Xiaomi компанияси асосчиси Лэй Цзюнь янги топ-менежер сифатида таништирди.

Чжу Шанцзу Xiaomi'нинг янги сармоявий лойиҳаларини йўлга қўйиш ва уларни назоратга олиш билан шуғулланади. Айтиш жоизки, Шанцзу ўз вақтида MediaTek ҳамда Xiaomi ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим рол ўйнаган.

Чжу Шанцзу MediaTek'даги фаолиятини 1999 йилда бошлаган ва унинг саъй-ҳаракатлари эвазига тайванлик ишлаб чиқарувчи смартфон ва бошқа қурилмалар учун чиплар етказиб беришда жаҳоннинг иккинчи энг йирик компаниясига айланган эди. Xiaomi ҳам чип ишлаб чиқаришда ўзини синаб кўрмоқда. Бунда Чжу Шанцзу тажрибасидан кенг фойдаланилса ажаб эмас.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Xiaomi

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.