Xiaomi Mi 5X: "290 долларлик iPhone 7 Plus"ми? (суратлар)

Xiaomi Mi 5X:

26 июлда тақдим қилинадиган Xiaomi Mi 5X ўрта нархли смартфонлар бозорига флагманларга хос жиҳатлар билан кириб келади. 5.5 дюймли Full HD дисплей ва янги Qualcomm Snapdragon 625 процессори, 4 гигабайтли тезкор хотираси ҳамда 12 мегапикселли қўш объективли бош ҳамда 16 мегапикселли олд камераси билан янги смарфтон рақиблари савдосига кучли зарба бериши мумкин.

Шунингдек,  бармоқ излари сканери, электр токи сиғими 3000 мА соат аккумуляторга эга Xiaomi Mi 5X кутилаётганидек 1,999 юан, яъни $295 долларга баҳоланадиган бўлса, ўрта нархли смартфонлар бозорида яқин вақт ичида нарх борасидаги ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўлиш мумкин..

Қолаверса, хитойлик инсайдерларга кўра, тиним билмас Xiaomi бу моделнинг янада кучлироқ талқинини ишлаб чиқармоқчи. Бу версия нисбатан кучли Snapdragon 660 процессори ва 6 гигабайтли тезкор хотира билан таъминланади.

Металл корпусли Xiaomi Mi 5X дизайнига кўра, iPhone 7 Plus'ни эслатиб юборса ажаб эмас. Аксарият эксперт ва фойдаланувчилар уни амриқолик флагман "қиёфасини" ўғирлашда айблашмоқда.


Бу эса iPhone 7 Plus:

Xiaomi Mi 5X компаниянинг кейинги авлод операцион тизими бўлмиш MIUI 9 прошивкасида ишлайдиган илк гаджет бўлади. Шу муносабат билан, Xiaomi шу куни узоқ кутилгман мазкур тизимни ҳам расман намойиш қилади.

Мазкур тақдимот тафсилотини бизда кузатиб боринг.