Xiaomi Mi 7 ҳар томонлама суратлар ва видеода!

  •   DiMaX
  •  2597
  •  12.02.2018 14:17

Xiaomi Mi 7 ҳар томонлама суратлар ва видеода!

Mobile World Congress 2018 кўргазмасидаги иштироки давомида Xiaomi компанияси ўзининг навбатдаги флагмани – Mi 7 смартфонини намойиш этмоқчи эмас. Аммо бу илғор қурилманинг турли хусусиятлари, нархи ҳақидаги инсайдерлар маълумотлари ва унинг рендер-суратлари тарқалмоқда.

ЎҚИНГ: Mi 7 ҳақида Xiaomi фанатларини хурсанд қилмайдиган хабар чиқди

Шу жумладан, Science and Knowledge ресурсининг дизайнерлар жамоаси ҳам Xiaomi Mi 7 смартфонининг рендер суратлари ҳамда видеолавҳасини тайёрлади. Уларда мазкур муҳташам флагман ҳар томонлама кўрсатилган.

Юқоридаги видеолавҳа ҳамда қуйидаги суратлар, албатта, компьютер графикаси ёрдамида тайёрланган. Аммо улар Mi 7 ҳақида турли манбалардан тарқалган кўплаб маълумотларга мос келади.

Агарда Xiaomi Mi 7 ҳақиқатан ҳам мана шу рендер-суратлардаги каби бўлиб чиқса, уни жуда қойилмақом қурилма, дейишимиз мумкин бўлади. Зеро, бу смартфон фақат тепа ва паст қисмида озгина роми бўлган тўлиқ экранли дизайнга эга. AMOLED технологиясига кўра ишланган дисплейнинг ўзига бармоқ изи сканери интеграция қилинган. Айтиш керакки, MWC 2018 тадбирида «хитойча Apple» намойиш этадиган яна бир моделда ҳам шу каби хусусиятлар бўлиши кутилмоқда:

ЎҚИНГ: Xiaomi тайёрлаётган – сканерли дисплейга эга, 256 ГБ хотирали смартфонни томоша қиламиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!