Xiaomi Mi 7’нинг илк ҳақиқий сурати чиқди

  •   DiMaX
  •  3512
  •  19.01.2018 18:16

Xiaomi Mi 7’нинг илк ҳақиқий сурати чиқди

Интернетда тарқалган хабарларга кўра, Xiaomi компанияси ўзининг Mi 7 флагманини келаси ой охирида бошланадиган MWC 2018 кўргазмасида намойиш қилмоқчи. Унгача эса бу қурилманинг хусусиятлари тўғрисида ҳар хил маълумотлар чиқишда давом этмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 7 ва Mi 7 Plus: расмий нархи, суратлари ва хусусиятлари

Жумладан, бугун Naijatechguide ресурси бўлажак флагманнинг илк суратини тақдим этди, аниқроғи – расмда смартфоннинг фақат орқа қопқоғи акс эттирилган.

Ушбу фотосуратда акс этган смартфон Xiaomi’нинг олдинги флагманларига ўхшаш дизайнда. Орқа қопқоқнинг икки чеккаси қайрилма шаклда, аммо унинг материалини аниқлаш имкони йўқ. Юқори чап бурчагида асосий камеранинг ёнма-ён жойлашган иккита объективи ҳамда қўшалоқ чақноғи кўзга ташланади. Орқа панелдаги бармоқ изи сканери ҳамда фирма логотипи доимги жойида қолган.

«Хитойлик Apple»нинг олдинги русумлардаги смартфонларини эса Ўзбекистон бозорларидан ёки онлайн савдо платформалари орқали харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини AliExpress орқали «Малика»дагидан арзонроққа олинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!