Xiaomi Mi 7’нинг «жонли» суратларида унинг янги жиҳатлари фош бўлди

  •   DiMaX
  •  1681
  •  11.04.2018 16:50

Xiaomi Mi 7’нинг «жонли» суратларида унинг янги жиҳатлари фош бўлди

Жадал ривожланиб келаётган Xiaomi компанияси ўзининг Mi 7 флагманини яқин орада расман намойиш этиши кутилмоқда. Унгача эса инсайдерлар қурилманинг турли суратларини, унинг хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни тарқатишда давом этишмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 7: яширадиган сирнинг ўзи қолмади

Хитойлик манбалар бугун ушбу гаджетнинг «жонли» олинган янги расмларини интернетга жойлашди. Улар Xiaomi Mi  7’нинг ташқи кўринишига хос айрим янги хусусиятларни намоён этди.

Фотосуратга кўра, ушбу телефон каркаси зангламас пўлатдан ишланган, корпуси оқ рангда. Пастки қиррасида микрофон, динамик ҳамда замонавий USB-C порти жой олган.

Суратга ишонадиган бўлсак, Xiaomi Mi 7 моделида анъанавий 3.5 миллиметрлик қулоқчин тирқишидан воз кечилган. Шунингдек, орқа панелдаги қўш объективли бош камера тикка жойлашгани ҳам кўриниб турибди.

Xiaomi компаниясининг мазкур флагмани ҳақидаги янгиликларни биринчилар қаторида ўқиб бориш учун биздан узоқлашманг. Унинг савдога чиқарилган смартфонлари эса юртимизда ҳам сотилаётганини эслатиб ўтмоқчимиз.

ЎҚИНГ: Бутун Ўзбекистон бўйича етказиб бериладиган Xiaomi смартфонларининг нархлари (2018 йил 3 апрель)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!