Xiaomi Mi 7: тахминий хусусиятлари, тақдимот вақти ва ҳатто нархи ҳам маълум!
Турли смартфонлари билан дунё бозорига жадал кириб келаётган Xiaomi компанияси аллақачон Mi 7 флагманини тайёрламоқда. Бу модел ҳақидаги маълумотларни Gizmochina нашри эълон қилган.
ЎҚИНГ: Xiaomi аллақачон Mi 7’ни тайёрламоқда! (+суратлар)
Хабарга кўра, «хитойча Apple»нинг навбатдаги флагмани қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:
- Экран: Samsung томонидан ишланган, 6,1 дюймли, 18:9 нисбатли OLED-дисплей.
- Процессор: Snapdragon 845
- Тезкор хотира: 6 гигабайт
- Асосий камера: 16 + 16 мегапикселли қўш модулли, f1.7 диафрагмали
- Аккумулятор: 3350 мА/соат + тезкор қувватлаш
Таъкидлаш керакки, Mi 7 смартфонига қўйиладиган Snapdragon 845 процессори ҳали кейинги ойда расман тақдим этилади ва келаси йилда оммавий ишлаб чиқаришга жорий этилади. Samsung Galaxy S9 ҳам худди шу чип базасида ишлайди.
ЎҚИНГ: Xiaomi «сувдан қўрқмас» учта смартфон тайёрламоқда
Xiaomi ишқибозларини хурсанд қилмайдиган жиҳат ҳам бор – Mi 7 модели ҳам юзни 3D усулида таниш технологиясига эга бўлмайди.
Mi 7 флагмани кейинги йилнинг биринчи чорагида ёки иккинчи чораги бошида тақдим этилади. Унинг нархи эса 2699 юань (тахминан 408 АҚШ доллари)дан бошланади. Бу эса Xiaomi’нинг ҳозирги флагмани – Mi 6 моделидан салгина қиммат, деганидир.