Xiaomi Mi 7 янги суратларда: 4 каррали оптик зум ва бошқа хусусиятлар

  •   DiMaX
  •  2692
  •  04.12.2017 15:42

Xiaomi Mi 7 янги суратларда: 4 каррали оптик зум ва бошқа хусусиятлар

Мазкур компаниянинг навбатдаги флагмани – Mi 7 модели яккакристалли Snapdragon 845 тизими билан жиҳозланган илк Хитой смартфони бўлиши кутилаётир. Инсайдерлар мазкур қурилманинг суратлари ва у ҳақдаги навбатдаги маълумотларни тарқатдилар, деб ёзади ixbt.com.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Qualcomm энг зўр Android-смартфонни яратишмоқчи

Айтиш керакки, эълон қилинган суратлар Mi 7 ҳақидаги маълумотлар асосида компьютерда тайёрланган. Бироқ уларга қараб, «хитойча Apple»нинг навбатдаги флагмани ҳақида етарлича тасаввур олиш мумкин.

Хабарларга кўра, Xiaomi Mi 7 тезкор қувватлаш технологиясининг ишлашини таъминлаш учун шиша корпусга ҳамда металл шассига эга.

ЎҚИНГ: Xiaomi фанатлари 5 йил кутган хусусият Mi 7’да жорий этилади

Компаниянинг бу гаджетига анъанавий – томонлари ўзаро 16:9 нисбатда бўлган 5,15 дюймлик эмас, балки 18:9 нисбатдаги 5,8 дюймлик экран ўрнатилади. Унда Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган AMOLED-дисплей қўлланиши кутилаётир.

Қурилманинг тезкор хотираси 6 ёки 8 гигабайт, доимий хотираси эса 128 ёхуд 256 гигабайтга тенг бўлиши айтилган. Смартфон 3950 мА/соат сиғимли аккумулятор билан таъминланган. У Xiaomi’нинг ўз дастурчилари маҳсулоти бўлмиш MIUI 9 бошқаруви остида ишлайди.

Смартфоннинг асосий камераси ҳар бири 19 мегапикселли бўлган иккита объективга эга. F/1,7 диафрагмали бу модуллар фойдаланувчи учун тўрт каррали оптик зумни таъминлаб бера олади. Mi 7’нинг олд камераси эса 16 мегапикселли модулга эга.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 7: тахминий хусусиятлари, тақдимот вақти ва ҳатто нархи ҳам маълум!

Ушбу флагманнинг ишлаб чиқарилиши 2018 йил февраль ойининг биринчи ярмидан бошланиши керак.