Xiaomi Mi A1: Android 8.1’гача янгиланиш нега тўхтатилди?

  •   Saroy
  •  1476
  •  03.07.2018 10:05

Xiaomi  Mi A1: Android 8.1’гача янгиланиш нега тўхтатилди?

Ўтган ҳафтада   Android One дастури доирасида чиқаётган  илк смартфон –Xiaomi M1 июнь ойидаги хавфсизлик патчи билан бирга  Android 8.1 Oreo OTA-янгиланишни олган эди.  Бироқ кўп сонли фойдаланувчилардан тушган шикоятлар туфайли мана бир ҳафта ўтиб, компания “прошивка”ни қайтариб олишга қарор қилди.

Хўш, нима бўлди? Аввал бошда  Xiaomi Mi A1 эгаларида барча SMS-хабарлар йўқолиб қолди, кейин SafetyNet иловасида муаммо пайдо бўлди. Ушбу илова қолган иловаларнинг ишини таҳлил қилади ҳамда верус тарқалганини энг биринчи босқичдаёқ аниқлайди.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi глобал MIUI 10 бета-талқини тарқатилиш жадвалини эълон қилди

Энди нима бўлади? Табиийки,  Xiaomi мижозларнинг шикоятларига тезда муносабат билдирди ва прошивка тарқатишни тўхтатди. Янгиланишни қачон қайта бошлаши ҳали номаълум.

Дарвоқе, бу омадсиз кечган янгиланишларнинг биринчиси эмас, албатта. Mi A1 ўтган янги йил арафасида ҳам Android 8.1 Oreo’ни қўллаб кўрганди, ўшанда ҳам ҳозиргидек, йўл қўйилган жиддий хато туфайли ОС’нинг янги  версиясидан вақтинчалик воз кечишга  тўғри келганди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Band 2: 25 доллар соғлигингиздан ўргилсин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!