Xiaomi Mi Band 3 сенсор экранли бўлиб, ишоралар билан бошқарилади (+видео)

  •   DiMaX
  •  1722
  •  04.04.2018 12:12

Xiaomi Mi Band 3 сенсор экранли бўлиб, ишоралар билан бошқарилади (+видео)

Яқиндагина Huami компанияси ижрочи биректори Хуанг Ванг (Huang Wang), жорий йилда Xiaomi Mi Band 3 албатта бозорга чиқишини эълон қилган эди. Энди эса мазкур гаджет ҳақида янги маълумотлар ва унинг суратлари, шунингдек видеоси ҳам тарқалди.

ЎҚИНГ: Xiaomi бу гаджет бозорида Apple’дан ўзиб, лидерга айланди

Хабарга кўра, қуйидаги суратлар Xiaomi Mi Band 3 фойдаланиш қўлланмасидан олинган эскизлардир:

Xiaomi Mi Band 3 сенсорли OLED-экранга эга бўлади ва у турли ишораларни қўллаб-қувватлайди. Масалан, дисплейга бармоқ теккизилганида, менюнинг турли элементлари чиқади. Смарт-билагузукнинг ягона тугмачасига бир марталик тегиниш «Back» – «Орқага» буйруғи сифатида (масалан, олдинги саҳифага қайтиш учун) белгиланган. Бу тугмачани сал муддат босиб туриш эса бирор ҳаракатни тасдиқлайди, масалан – браслетни смартфонга улаш, қурилмани ўчириш ва ҳоказо. Экранни шунчаки силаш бўлса девайсни блокдан чиқаришга хизмат қилади.

ЎҚИНГ: Amazfit Cor – Xiaomi'нинг яп-янги кўркам смарт-браслети

Мана, қуйида Xiaomi Mi Band 3 ишоралар ёрдамида қандай бошқарилиши ҳақидаги видеога назар соламиз:

Xiaomi Mi Band 3 қачон тақдим этилиши ва бозорга чиқарилиши ҳозирча маълум эмас. Аммо унинг олдинги авлоди ҳамда «хитойча Apple»нинг смартфон ва бошқа турли гаджетлари Ўзбекистонда ҳам сотувда бор.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Xiaomi смартфонлари арзонлашди, шу ва бошқа девайсларининг нархлари билан танишинг! (2018 йил 29 март)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.