Xiaomi Mi Max 3’нинг илк «жонли» суратини томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  1860
  •  17.01.2018 09:35

Xiaomi Mi Max 3’нинг илк «жонли» суратини томоша қилинг!

Хитойлик смартфонсоз ўзининг Mi Max фаблетлар туркуми учинчи авлодини чиқаришга тайёргарлик кўраётганидан хабарингиз бор. Уни икки хил версияда тақдим этилиши ҳақида ҳам ёзганмиз. Ушбу қурилма экранининг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда бўлиб, корпуси ўлчами бўйича ҳам бозордаги энг йирик смартфонлардан бири бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi 7 дюймлик фаблети билан лол қолдирмоқчи

Мазкур фаблетманинг турли рендер-суратлари тақдим этиб келинаётган эди. Кечагина интернетда Xiaomi Mi Max 3’нинг биринчи «жонли» расми тарқалди. Аниқроғи, унда смартфоннинг бир қисми – орқа панелнинг юқори ярми акс эттирилган.

Ушбу суратдаги гаджет ташқи кўриниши жиҳатидан олдинги тарқалган расмларда тасвирланган смартфонга жудаям ўхшаш. Шунингдек, GizChina нашрининг таъкидлашича, Xiaomi Mi Max 3 смартфонини Snapdragon 660 процессори билан чиқаради. Унинг тезкор хотираси 4 гигабайт ҳажмга, аккумулятори эса 5500 мА/соат сиғимга эга. Фаблетнинг бош камераси ҳар бири 12 мегапикселли иккита датчикдан иборат.

Тахминларга кўра, Xiaomi Mi Max 3 смартфонини илк бор MWC 2018 кўргазмасида оммага намойиш этишмоқчи. Унинг нархи борасида ҳозирча маълумотлар йўқ. Бироқ «хитойча Apple»нинг олдинги моделларини Ўзбекистон бозорларидан ёки онлайн дўконлардан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини AliExpress орқали «Малика»дагидан арзонроққа олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!