Xiaomi Mi Max 3: симсиз қувватлаш, Snapdragon 660, кўз ёйи сканери ва бошқа жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  2933
  •  22.02.2018 16:06

Xiaomi Mi Max 3: симсиз қувватлаш, Snapdragon 660, кўз ёйи сканери ва бошқа жиҳатлари

«Хитойча Apple» бу йил тақдим этадиган смартфонлар орасида, Mi 7 флагмани ва Mi Mix 2S моделларидан ташқари, учинчи авлод фаблети – Mi Max 3 ҳам бор. XDA сайти жамоаси MIUI прошивкаси файлини ўрганиб чиқиб, унда Xiaomi’нинг ушбу қурилмаси ҳақидаги маълумотларга дуч келдилар.

ЎҚИНГ: Mi Max 3 йилнинг энг мафтункор смартфони бўлади

Мазкур моделда Xiaomi қурилмалари орасида илк бор татбиқ этилаётган янгилик – фойдаланувчининг кўз ёйини сканерлаш орқали смартфонни блокдан чиқариш технологиясидир. Шунга ўхшаш вариант Microsoft смартфонларида ҳам бўлган ва ҳозирда Samsung флагманларида фаол қўлланиб келмоқда. Аммо Mi Max 3 учун у ҳимоянинг ягона усули бўлмайди – фаблетда яна бармоқ изи сканери ҳам бор.

Учинчи авлод фаблетга татбиқ этилаётган янги технологиялардан яна бири эса симсиз қувватлаш имконидир. Кузатувчиларнинг тахминларига кўра, Xiaomi мобил алоқа воситалари орасида симсиз қувватлаш технологияси жорий этиладиган илк гаджет – Mi 7 флагмани бўлади. Кейинчалик эса бу технология компаниянинг бошқа янги смартфонларига ҳам кўчирилади. Шулардан бири – Qi стандартига эга Mi Max 3 фаблетидир.

ЎҚИНГ: Xiaomi фанатлари 5 йил кутган хусусият Mi 7’да жорий этилади

Прошивка файлида ҳатто симсиз қувватлаш жараёнини намойиш этувчи сурат ҳам мавжуд. Лекин, тахминларга кўра, унда айнан Mi Max 3 эмас, балки шунчаки смартфон образи кўрсатилган.

Хабарларга кўра, Xiaomi Mi Max 3 девайсига диагонали 7 дюймни, томонларининг ўзаро нисбати эса 18:9 ни ташкил этувчи, Full HD+ форматли дисплей ўрнатилади. Бу модел флагман бўлмагани учун, ўрта даражадаги Snapdragon 660 ёки 630 процессори билан жиҳозланади. Аммо аккумулятори бақувват – 5500 мАсоат сиғимга эга. Шунингдек, иккита SIM-карта бўлмачасидан ташқари, унда иккита microSD хотира картаси слоти ҳам бўлишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Max 3’нинг илк «жонли» суратини томоша қилинг!

Корпуснинг орқа панелидан доирасимон дактилоскопик датчик ҳамда Sony IMX363 модулларига эга қўшалоқ камера ўрин олади. Айрим манбаларга кўра, булар Samsung S5K217 + S5K5E8 модуллари бўлиши ҳам мумкин. Олд камераси эса Samsung S6K4H7 модулига эга. Шунингдек, бу смартфон NFC-модул, инфрақизил порт ҳамда иккита динамик билан ҳам таъминланади.

Xiaomi Mi Max 3 фаблети Android 8.1 Oreo базасидаги MIUI 9 прошивкаси бошқаруви остида ишлайди. Унинг тақдимот вақти ва нархи ҳозирча аниқ эмас, лекин олдинги «аждод»ларининг намойиш саналаридан келиб чиқадиган бўлсак, уни май ойида кўришимиз мумкин.

Ушбу компаниянинг бозорга тақдим этилган бошқа смартфонлари, шу жумладан, энг янги Redmi 5 Plus модели эса Ўзбекистонда ҳам сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари кафолат шартларини билиб олинг ва Redmi 5 Plus видеотавсифини томоша қилинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!