Xiaomi Mi Mix 2 эксклюзив талқинда сотувга чиқмоқда

Xiaomi Mi Mix 2 эксклюзив талқинда сотувга чиқмоқда

Хитойда Xiaomi Mi Mix 2'нинг оқ рангли, керамика корпусли талқини бир муддат аввал аллақачон бозорга чиқарилган эди. 28 ноябрда эса ишлаб чиқарувчи илғор флагманнинг корпуси чиннидан тайёрланган қора рангдаги версиясини ҳам сотувга чиқаради. Xiaomi Mi Mix 2'нинг чекланган миқдордаги мазкур талқини "Stark Edition" деб номланган. Ушбу версия ҳам ҳар иккала авлод Mi Mix смартфонларининг муаллифи, дизайнер Филипп Старк шарафига шундай номланган.

"Stark Edition" талқинида орқа панелга "Starck" ёзуви олтин рангли тусда туширилган. Компания керамика корпусли талқиндан 3000 дона тайёрлашни режа қилган. Унинг баҳоси $758 доллар. Таққослаш учун айтамиз, оддий талқинни компания $712 доллардан сотмоқда. Яъни, дизайнер номи туширилган ва чинни корпусли эксклюзив талқин $46 долларга қиммат.

Xiaomi'нинг хабар беришича, смартфон корпуси тўлиқ чиннидан тайёрланган ва пишиқлиги 1400°С даражали ҳарорат остида синовдан ўтказилган.

Жиҳатларига тўхталадиган бўлсак, керамика корпусда 8 Гб "оперативка" ва 128 Гб доимий хотирага гувоҳ бўлиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mi Mix 2 девайси 5,9 дюймли, FullHD сиғимли экранга, кучли Snapdragon 835 чипсети, сиғими 3400 мА соат бўлган ва тезкор қувват олувчи аккумулятор, 5 мегапикселли олд, 12 мегапикселли бош камерага эга бўлган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.