Xiaomi Mi Mix 2S ҳақида янги маълумотларни ошкор этди (+видеолар)

  •   DiMaX
  •  2655
  •  23.03.2018 15:19

Xiaomi Mi Mix 2S ҳақида янги маълумотларни ошкор этди (+видеолар)

«Хитойча Apple» ўзининг Mi Mix 2S смартфони тақдимоти яқинлашгани сайин унинг турли хусусиятларини биттама-битта ошкор қилиб, барчанинг қизиқишини ушлаб туришга интилмоқда. Хабарингиз бор, бу гаджет ҳақида бошқа манбалардан тарқалган кўплаб миш-мишларнинг қайсилари ёлғон бўлиб чиққанини ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 2S’нинг расмий суратлари у ҳақдаги ёлғонларни фош этди

Расмларида кўриниб турганидек, Mi Mix 2S моделида қўшалоқ эмас, балки биттагина модулли асосий камера бор экан. Бироқ унинг имкониятлари анча кенг эканлигини намойиш этиш учун Xiaomi компанияси махсус реклама тизерлари ва видеороликлар тайёрлаган.

Mi Mix 2S смартфонида фойдаланувчининг юзини сканерлаган ҳолда қурилмани блокдан чиқариш функцияси бўлиши ҳақида аввалдан гап-сўзлар юрарди. Xiaomi тайёрлаган қуйидаги реклама видеолавҳаси буни тасдиқлайди:

Бундан ташқари, Mi Mix 2S асосий камераси «сунъий идрок» тизими билан таъминланган бўлиб, суратга олишнинг энг мақбул параметрларини танлаш учун у объектив ҳудудидаги саҳналарни таний билади. Масалан, қуйидаги расмда у гулни «таниб олган»и акс эттирилган:

Шунингдек, Xiaomi компанияси «Тинч океани сарҳади 2» фантастик фильмига ишланган трейлерга жойланган Mi Mix 2S рекламасини ҳам тақдим этган.

Эслатиб ўтамиз, Mi Mix 2S тақдимоти 27 март куни бўлиб ўтади. Xiaomi компаниясининг савдога чиқарилган кўплаб турли қурилмалари эса Ўзбекистонда ҳам сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ва бошқа девайсларининг нархлари (2018 йил 19 март)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!