Xiaomi Mi Mix 2S’нинг илк «жонли» видеосини кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1896
  •  18.02.2018 20:23

Xiaomi Mi Mix 2S’нинг илк «жонли» видеосини кўрамиз!

«Хитойча Apple» тайёрлаётган Mi Mix 2S смартфони шу кунларда катта қизиқишларга сабаб бўлаётир. Мазкур гаджет жорий ой охирида Барселонада бўлиб ўтадиган Mobile World Congress анжуманида тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 2s: ҳақиқатга айланган афсона

Xiaomi Mi Mix 2S’нинг хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар, унинг суратлари интернетда анча тарқалган. Энди эса хитойликлар бу смартфоннинг видеосини ҳам тармоққа чиқаришди.

Мана, томоша қиламиз:

Афсуски, видеолавҳа «қадимий Хитой анъаналари бўйича» тайёрланган. Яъни, ролик қисқагина, шундаям смартфоннинг пастки ярмини кўрсатишган, холос.

Ишқилиб, ушбу видео ҳам мана бу воқеадаги каби бўлиб чиқмасин-да:

ЎҚИНГ: Бизни алдашибди: iPhone X услубидаги Xiaomi Mi Mix 2s суратлари фейк бўлиб чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.