Xiaomi Mi Mix 2s смартфони – ҳақиқий «хитойча iPhone X»!

Xiaomi Mi Mix 2s смартфони – ҳақиқий «хитойча iPhone X»!

«Хитойча Apple» икки ойгина аввал ўзининг ромсиз экранли Mi Mix 2 флагманини тақдим этган эди. Энди эса тез орада унинг янгича талқини – Xiaomi Mi Mix 2s чиқадиган бўлиб турибди. Янги смартфоннинг илк суратлари Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Атиги 80 долларга Android’да ишловчи тўрт камерали iPhone X чиқяпти!

Кўриб турганингиздек, Xiaomi’нинг янги қурилмаси ташқи кўринишидаги асосий ўзгариш дисплейнинг тепа қисми билан билан боғлиқ. Яъни, купертинолик гигантнинг «юбилей айфони»даги сингари, «хитойча Apple»нинг бу смартфони экранининг юқорисида ҳам камера ва бошқа датчиклар учун «ўйиқ» жой қолдирилган. Корпус олд панелининг бошқа жойлари эса буткул экрандан иборат!

Ҳозирча Xiaomi Mi Mix 2s моделининг техник хусусиятлари, тақдимот вақти ва нархи кабилар ҳақида маълумотлар йўқ. Бу борада бирор янгилик бўлиши билан сизларга етказамиз – биздан узоқлашманг!

ЎҚИНГ: Энди исталган Android-смартфонни iPhone X’га айлантириш мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.