Xiaomi Mi Mix 3'да "ғалати ўзгариш" бўлади

Xiaomi Mi Mix 3'да

Xiaomi бугунги "ромсизлик" тенденциясининг асосчиларидан бири эканига иккиланмай даъво қилса ва бундан ғурурланса бўлади. Mi Mix кўпчилик ишлаб чиқарувчиларни чинакам замонавий смартфон қандай бўлиши кераклигига ишонтира олди. Тўғри, бу борада казо-казо компаниялар анча тер тўкишган. Бироқ, Xiaomi ромсиз смартфонни илк маротаба оммавий равишда ишлаб чиқаришга муваффақ бўлган.

2017 йилда вазият ўзгарди. Бугун ромсиз ёки юпқа ромли, ҳошиясиз смартфонлар кўпайиб кетди. Улар орасида Xiaomi Mi Mix 2 энди у қадар ҳам таассуротли эмасдек. Бу эса Xiaomi олдига янада илғор фикрлаш вазифасини қўяди.

Ўқинг«Малика»да Xiaomi Redmi смартфонларининг сўмдаги нархлари (2017 йил 23 ноябрь)

Шу кунларда кейинги авлод "ромсизи" ҳисобланган Xiaomi Mi Mix 3'нинг рендер суратлари тарқалди. ZEALER China нашри эълон қилган чизмаларда учинчи авлод Mi Mix смартфони акс этгани айтилмоқда. Дизайндаги бош ўзгариш — олд панел тўлиқ дисплей ва бу ерда бошқа элемент йўқ. Девайсдаги бош камера ўрни ва датчиклари жойлашуви ҳам ўзгарган. Умуман, орқа панелда фавқулодда ўзгаришлар дуч келиш мумкин: суҳбат динамиги, барча датчиклар шу ерда жойлашган. Ва. янада қизиқроқ жиҳати, орқа панелда ҳам каттагина қўшимча дисплей мавжуд.

 

Катта эҳтимол билан бу суратлар чиндан ҳам Xiaomi Mi Mix 3'га тегишли эканига ишониш мумкин.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!