Xiaomi Mi7: компания раҳбари флагман нархи, жиҳатини маълум қилди

Xiaomi Mi7: компания раҳбари флагман нархи, жиҳатини маълум қилди

Xiaomi Mi7 флагманининг қандай илғор жиҳатларга эга бўлиши, дизайни ва албатта нарх-навоси ҳозирданоқ кўпчиликда савол туғдирмоқда. Гап шундаки, Xiaomi Mi7'га оид ҳозирча бир жиҳат расман тасдиқланган. У ҳам бўлса, флагманда Snapdragon 845 аппарат платформасининг бўлишидир. Буни компания раҳбари Лей Цзюнь бугун бўлиб ўтган бренд мухлислари билан учрашувда тасдиқлади.

Жумладан, унинг айтишича, компания Qualcomm'дан энг илғор платформани бирор муаммосиз харид қилишга келишиб олган. Ва, мухлислар эҳтиёжини қоплаш учун Xiaomi ҳозирданоқ жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Snapdragon 835 процессори билан боғлиқ танқисликдан сўнг ишлаб чиқарувчи Snapdragon 845 билан бундай ҳолатни такрорламасликка ҳаракат қилмоқда.

Бироқ, флагман нархига оид маълумот барча учун кутилмаган хабар бўлди. Компания асосчиси ва йўлбошчисининг маълум қилишича, Xiaomi Mi7 флагмани $380 АҚШ долларидан сотилади. Бу чиндан ҳам фавқулодда янгилик!

Аввалдан тарқалган маълумотларга кўра, Xiaomi Mi7 5,99 дюймли, пиксел сиғими 2560х1440 белгига тенг экранга эга бўлади. Экран олд панелнинг 90% қисмини эгаллаб олади.

Смартфонда 6 Гб оператив хотира ҳамда 64/128 Гб доимий хотира ўрнатилади. Бош камерадаги қўш сенсорли моделларнинг фаолияти эса тубдан ўзгаради. Жумладан, улар учун Sony IMX380 ва Sony IMX350 датчиклари танланган. Маълумотларга қараганда, сенсорларнинг сиғими 20 Мп ҳамда 12 Мп бўлади ва улар f/1.7 стандартидаги фруғлик тақсимловчи мослама билан таъминланади. Селфи учун масъул модул эса ҳайратланарли -- 20 мегапикселли!

Шу билан бирга, аккумулятор сиғими ҳам чакки эмас, "қувват тоши"нинг электр токи сиғими 3650 мА соат бўлиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.