Xiaomi MIUI 10’ни расман намойиш этди

  •   DiMaX
  •  1769
  •  24.01.2018 10:32

Xiaomi MIUI 10’ни расман намойиш этди

2017 йил якунларига бағишланган ҳисобот анжуманида Xiaomi компанияси MIUI прошивкасининг навбатдаги – 10-версиясини расман тақдим этди. Операцион тизим қобиғининг ушбу талқини, «хитойча Apple» вице-президентларидан бирининг айтганидек «X» қўшимчасига эга бўлгани йўқ, балки оддийгина MIUI 10 деб номланди.

ЎҚИНГ: Xiaomi ўз смартфонларига MIUI X тайёрлаётганини тасдиқлади

Афсуски, мазкур тадбирда MIUI 10’нинг қурилмаларга ўрнатиш учун тарқатилиш вақти хусусида ҳам, унда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот берилмаган. Кейинги йилларда шаклланган анъанага кўра, прошивканинг янги талқинида бўладиган ўзгаришлар ҳақида баҳорга яқин маълумот беришади. Эҳтимол, булар тўғрисида MWC 2018 кўргазмасида хабар беришар.

Гарчи расмий маълумот берилмаётган эса-да, Xiaomi қурилмаларидан қайсилари MIUI 10’гача янгиланиши ҳақида инсайдерлар маълумот тарқатишган.

ЎҚИНГ: Илғор MIUI X тизимига эга бўладиган Xiaomi'лар маълум бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!