Xiaomi: «MIUI 10 тақдирини сиз ҳал этасиз!»

  •   DiMaX
  •  1949
  •  03.02.2018 10:56

Xiaomi: «MIUI 10 тақдирини сиз ҳал этасиз!»

«Хитойча Apple» ўз смартфонлари учун операцион тизимнинг график қобиғи – MIUI прошивкаси навбатдаги талқинини тайёрлаётгани ҳақида хабар берганмиз. Аммо унинг қандай номланиши ҳақидаги хабарлар турлича...

ЎҚИНГ: Xiaomi ўз смартфонларига MIUI X тайёрлаётганини тасдиқлади

Гап шундаки, корпорациянинг дастурий таъминот масалалари бўйича вице-президенти Хуан Лонжун бу прошивканинг саноқ бўйича ўнинчи версияси MIUI X деб номланиши ҳақида маълумот берган эди. Аммо...

2017 йил якунларига бағишланган ҳисобот анжуманида Xiaomi компанияси MIUI прошивкасининг навбатдаги – 10-версиясини расман тақдим этди. Операцион тизим қобиғининг ушбу талқини, Хуан Лонжун айтганидек «X» қўшимчасига эга бўлгани йўқ, балки оддийгина MIUI 10 деб номланди.

ЎҚИНГ: Xiaomi MIUI 10’ни расман намойиш этди

Бироқ Xiaomi компанияси Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз расмий саҳифасида эълон қилган сўровномага қараганда, у ҳали бу прошивкани қандай номлаш борасида бир қарорга келмаган кўринади. Мазкур сўровномада у ўз фанатларига прошивканинг навбатдаги талқини номи сифатида иккита вариантдан бирини танлашни таклиф этган – MIUI 10 ёки MIUI X.

«Тўғрисини айтамиз – MIUI 10 (ёки MIUI X) тақдим этилишигача ҳали жуда кўп вақт бор, – дейилади сўровнома саҳифасида. – 2018 йилнинг  23 январида биз MIUI 10 чиқиши ҳақида хабар бергандик. Аммо бу янгиланиш ўзига хос бўлажагини эътиборга олиб, уни қандай номлаш маъқул бўлииши борасида сизнинг фикрингизни билмоқчимиз».

Гарчи «X» қўшимчаси чиройлироқ кўринадиган ва Apple’нинг юбилей айфонидан кейин кўпчилик ҳозир унга тақлидан турли маҳсулотлар номларида «X»дан фойдаланаётган бўлса-да, Xiaomi ишқибозларидан аксарияти бу сўровномада «MIUI 10» вариантини танлашмоқда. Лекин сўров ҳали давом этаётир ва прошивканинг навбатдаги талқини тақдири унинг якуний натижасига қараб ҳал этилади.

ЎҚИНГ: Илғор MIUI X тизимига эга бўладиган Xiaomi'лар маълум бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!