Xiaomi ниҳоят Mi 7 тақдимот санасини айтди!

  •   DiMaX
  •  1597
  •  01.05.2018 17:00

Xiaomi ниҳоят Mi 7 тақдимот санасини айтди!

Яқиндагина ўйинбоп Black Shark смартфонини намойиш этган Xiaomi компанияси энди навбатдаги – Mi 7 флагманини тайёрламоқда. Унинг хусусиятлари ҳақида интернетда бир қатор маълумотлар ва гаджетнинг рендер суратлари тарқалган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 7: яширадиган сирнинг ўзи қолмади

Яқиндагина ушбу смартфон жорий йилнинг учинчи чорагида тақдим этилишини айтишган эди. Аммо бугун Хитой интернет нашрлари тарқатган реклама постерига қараганда, Xiaomi Mi 7 флагманининг намойиш санаси жуда яқин кўринади.

Мана шу постерга кўра, мазкур смартфон 23 май куниёқ тақдим қилинади. Тўғри, ҳозирча бу маълумотни Xiaomi расман тасдиқлагани йўқ. Бироқ корпорациянинг олдинги флагмани – Xiaomi Mi 6 модели 2017 йил апрелнинг ўртасида намойиш этилганини ҳисобга олсак, юқоридаги маълумот тўғри бўлиб чиқиши ҳам мумкин.

Умид қиламизки, ушбу смартфон Xiaomi’ни яқинда тақдим этилган геймерофон каби уялтириб қўймайди.

ЎҚИНГ: Энг зўр Xiaomi смартфонида оммавий нуқсонлар чиқа бошлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.