Xiaomi'нинг 135 долларлик селфифони Россияда сотувга чиқди

Xiaomi'нинг 135 долларлик селфифони Россияда сотувга чиқди

Xiaomi компанияси Россия бозоридаги ўрнини тобора яхшиламоқда. Кеча бренднинг навбатдаги нархи ҳамёнбоп, жиҳатлари диққатга сазовор телефони бу ерда сотувга чиқди.

Redmi Note 5A Prime компаниянинг олд панелида ҳам фоточқаноғи бўлган ўзига хос смартфони. У ўзининг 16 мегапискселли олд камераси билан мақтана олади ва селфи ишқибозлари учун айни муддао. Бармоқ излари сканери гаджетнинг орқа панелида жойлашган. Девайс қора-кулранг ва оқ-тилларанг корпусларда сотувга чиқарилди.

Redmi Note 5A Prime жиҳатлари:
Экран: 5,5 дюйм, IPS, 1280 × 720 (HD) + Corning Gorilla Glass;
Чип: Qualcomm Snapdragon 435 (8 ядро, процессор частотаси 1,4 ГГц);
Олд камера: 16 Мп, диафрагма f/2.0;
Бош камера: 13 Мп, диафрагма f/2.0;
Хотира: 3 ГБ тезкор + 32 ГБ доимий + 2 та SIM-карта + алоҳида microSD;
Аккумулятор: 3080 мА соат;
Ўлчамлари: 153×76,2×7,65 мм.

Россияда мазкур селфифон савдонинг илк кунлари муносабати билан 200 АҚШ долларидан сотилмоқда. Кейинчалик унинг 235 АҚШ долларидан сотилиши маълум бўлган. Хитойда эса гаджетни 135 долларга харид қилиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.