2 та арзон "сяоми" янги рангларда сотувга чиқди

2 та арзон

Бугун Xiaomi гаджетлар ассортиментига Mi 5X'нинг алвон ва Mi Max 2'нинг қора тусли корпусдаги талқинларини қўшиб ўз ишқибозларини ҳайратда қолдирди.

Mi 5X смартфони корпуси ва ён томон ромлари қизил рангга кирган. Унинг олд панели эса қора.

Mi Max 2 (4 + 64 ГБ) эса классик услубдаги қора рангда тақдим қилинди. Бу -- смартфон фойдаланувчилари орасида энг оммалашган ранг.

Янги талқиндаги смартфонлар 1 ноябрдан онлайн ва анъанавий дўконларда сотувга чиқарилади. Mi 5X учун $225, Mi Max 2 учун $256 доллар сўралмоқда.

5,5 дюймли, Full HD экранли ва металл корпусли Mi 5X шу йилнинг 27 июлида тақдим қилинган эди. Унинг қўшалоқ объективли камераси худди Mi 6 флагманидаги каби ишлайди. Смартфон батареяси 3080 мА соат. Xiaomi ушбу маҳсулотини 220 АҚШ долларига нархлаган эди.

Шу йилнинг 25 май куни тақдим қилинган Mi Max 2 фаблети эса стерео, яъни 2 та аудио карнайи, 5300 мА соат электр токини сиғдирадиган ва Quick Charge 3.0 технологиясига эга аккумулятори, 6.44 дюймли Full HD (1920 х 1080 пикселли) экрани, илғор камераси ва 2.0 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 625 чипи билан ўзига хос. Смартфон 1 июндан $247 (64 ГБ) ҳамда $290 (128 Гб) доллар баҳосида Хитойда сотувга чиқарилган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.