Xiaomi'нинг 90 долларлик янги смартфонида суратга олиб кўришди

Xiaomi'нинг 90 долларлик янги смартфонида суратга олиб кўришди

Хитойнинг Xiaomi компанияси кеча ўзининг навбатдаги энг арзон смартфонини тақдим қилди. 5 дюймли Xiaomi Redmi 5A аппарат таъминоти учун таниқли ва ишончдан ўтган 4 ядроли, частота тезлиги 1,4 ГГц бўлган Snapdragon 425 танланган. Ҳамёнбоп модел бўлгани боис, Xiaomi Redmi 5A HD дисплей, 2 Гб оператив ва 16 Гб доимий хотира билан таъминланган. microSD ёрдамида хотирани 128 Гб.гача кенгайтириш мумкин.

Xiaomi Redmi 5A кучли камерафон эмас ва унга 13 мегапикселли бош ҳамда 5 мегапикселли олд камера танланган. Бу борада унинг имкониятлари бошланғич даражада.

Xiaomi 90 АҚШ долларига баҳолаган смартфони нархига арзишини исботлашга уринмоқда. Бугун компания мазкур гаджетнинг камераси олган илк суратларни фойдаланувчилар эътиборига ҳавола қилди. Компания президенти Ли Биннинг шахсан ўзи Redmi 5A'нинг бош камерасида олинган суратларни эълон қилди.

Redmi 5A'нинг бош камерасидаги ёруғлик тақсимотига f/2.2 стандартли диафрагма танланган. Бу камера смартфон камераси технологиясида кенг фойдаланиладиган фазали автофокус (PDAF) функциясига эга бўлган.

Кўриниб турибдики, смартфон камераси олган суратлар сифати унинг нархига яраша. Агарда янада яхшироқ камерафон керак бўлса, бир оз пул қўшинг ва бренднинг муносиб камерафонларидан харид қилинг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.