Xiaomi'нинг барчада бўлиши зарур инновацион гаджети

Xiaomi'нинг барчада бўлиши зарур инновацион гаджети

Модомики жаҳонни электрон қурилмаларсиз тасаввур қила олмас эканмиз, уларнинг фаолияти учун зарур электр қувватига эҳтиёж ошиб бораверади. Шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилаётган одамлар смартфон, планшет, компьютер ва бошқа гаджетлардан бирдек фойдаланишмоқда. Бугунги смартфонлар фаол фойдаланганда ўз қувватларини 3 дан 5 соатгача бўлган вақт ичида сарфлаб бўлишади. Девайслардаги функциялар сони ортгани сайин мобил аккумуляторлардан кўпроқ фойдаланмяпмиз. Демакки, қувват бизнинг энг катта эҳтиёжимизга айланмоқда.

Xiaomi бир муддат аввал ZMI бренди остида бозорга чиқарган электрон маҳсулотлар бугун Хитойда оммалашиб улгурди. Улар орасида кўтариб юрса бўладиган аккумулятор ҳам бор. Мазкур Power Bank ҳар жиҳатдан илғор ва ўзига хос.

Xiaomi ZMI 10 Apple, Xiaomi, Samsung ва бошқа ўнлаб бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини тезкор қувватлайди. Кўчма аккумуляторда ишлаб чиқарувчи тезкор қувватлашнинг оммабоп стандартлари татбиқ қилинган.

Xiaomi QB820 аккумуляторининг электр токи сиғими 20 000 мА соат. Унда 2 та Quick Charge 3.0 технологиясини қўллаб-қувватлайдиган USB-A портлари, 1 та худди шундай қувватлаш функциясига ҳамда 45 Вт.гача USB Power Delivery технологияси жорий қилинган USB Type-C порти мавжуд. Яъни, охирги технология орқали бу Power Bank қурилмаси MacBook 12, MacBook Pro (2016 ва 2017), Mi Notebook ва USB-C порти мавжуд юзлаб бошқа гаджетларни қувват билан таъминлайди.

ZMI 10 портатив аккумуляторининг корпуси дағал дизайндаги алюминийдан тайёрланган.

Xiaomi ZMI 10 (QB820) бугун ҳар бир кишида бўлиши керак бўлган қурилма. Айтиш мумкинки бу шунчаки повербанк эмас, балки мобил аккумуляторлар саноатида технологик янгиликдир. Уни юртимиз бозорларидан 50 АҚШ долларидан бошлаб харид қилиш мумкин.

Шунингдек, бренднинг 10 минг мА соат ток сиғимига эга бошқа кўчма аккумуляторлари ҳозирда 150 минг сўмдан бошлаб сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.