Xiaomi’нинг энг яхши анъаналари Mi 7’да ҳам давом этади

  •   DiMaX
  •  1908
  •  08.01.2018 18:28

Xiaomi’нинг энг яхши анъаналари Mi 7’да ҳам давом этади

Ўтган йили жаҳоннинг етакчи смартфонсозлари бешталигига кириб олган Xiaomi 2018 йилда ҳам ўз анъаналарига содиқ қолади. Яъни, у ўз маҳсулотларида инновацияларга ва сифатга асосий эътиборни қаратиш билан бирга, ҳамёнбоп нархлари билан ҳам ўз мижозларини хурсанд қилишда давом этади. Зеро, айнан мана шундай ёндашув «хитойча Apple»нинг жаҳон бўйлаб жадал суръатларда оммалашиб боришининг асосий омилларидан биридир.

ЎҚИНГ: Cмартфон тақдим этишда Xiaomi чемпион! 13 модел ва нархлар билан танишинг!

Компаниянинг бош директори Лэй Цзюнь куни кеча Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз шахсий канали орқали Xiaomi’нинг 2018 йилги стратегияси ҳақида қисқача баёнот берган. Унинг сўзларига кўра, нафақат илғор аппарат таъминоти, балки ҳамёнбоп нархи билан ҳам дунёни лол қолдирувчи навбатдаги қурилма Xiaomi Mi 7 бўлади.

«Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг инновацион технологияларни ўзлаштирганлиги ҳамда юқори сифатга эгалиги Xiaomi фаолиятида ҳал этувчи омиллар ҳисобланади, – деган топ-менеджер. – Янги йилда биз ўзимиз белгилаб олган йўлимиздан оғишмасдан, мижозларимизга фақат энг яхши маҳсулотларни таклиф қилишда давом этамиз».

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари бунчалик оммабоплигининг 5 сабаби

Хабарларга кўра, Xiaomi Mi 7 икки хил – «стандарт» ҳамда «плюс»  талқинларида ишлаб чиқарилади. Улар ўзаро дисплейининг ўлчами билан фарқланади, балки аппарат таъминотида ҳам ўзгачаликлар бўлар. Ҳар иккала модел ҳам илғор Snapdragon 845 процессори базасида ишлайди. Юксак самарадорликни таъминлашда Adreno’нинг илғор график сопроцессори ҳамда 6 ГБ ҳажмли тезкор хотиранинг ҳам роли катта.

GizChina нашрининг хабар беришича, базавий Xiaomi Mi 7 диагонали 6 дюймлик экранга эга, Mi 7 Plus дисплейининг диагонали эса ундан 0,4 дюймга катта бўлади. Ҳар иккала моделнинг корпуси шиша ва металлдан ишланиши айтилаётир. Шунингдек, Xiaomi маҳсулотлари орасида илк бор мазкур икки моделда симсиз қувватлаш технологияси татбиқ этилади.

Xiaomi Mi 7  ҳамда Mi 7 Plus флагманларининг тақдимот вақти ҳамда нархи ҳозирча аниқ эмас, бу борада турли тахминлар бор, холос. Компаниянинг аввалги смартфонлари эса савдода мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини AliExpress орқали «Малика»дагидан арзонроққа олинг!