Xiaomi’нинг iPad mini 4’дан 150 долларга арзон планшети сотувга чиқмоқда

Xiaomi’нинг iPad mini 4’дан 150 долларга арзон планшети сотувга чиқмоқда

Xiaomi компанияси 7,9 дюймли экранга эга Xiaomi Mi Pad 3 планшет компьютерини расман тақдим қилди. Бу девайс бозорда $399 доллардан сотилаётган Apple iPad mini 4’га қарши $220 доллардан сотувга чиқарилади.

7,9 дюймли дисплейнинг пикселлар сиғими 2048 х 1536 белгига тенг. Ҳар дюймдаги пикселлар миқдори 326 та, яъни рақибиники билан бир хил. Xiaomi Mi Pad 3 бир кристалли, частота тезлиги 2,1 ГГц бўлган MediaTek процессори билан таъминланган. Гаджет корпус тўлиқ металлдан тайёрланган бўлиб, унинг устига енгил нотекис текстура туширилган.

Xiaomi Mi Pad 3 тезкор хотираси 4, доимий хотираси эса 64 ГБ сиғимли. Ундаги бош камера 13 ҳамда орқа камера 5 Мп.

Корпусда USB-C порти мавжуд, шунингдек планшет Bluetooth 4.1 ҳамда Wi-Fi 802.11ac алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Гаджетдаги аккумулятор сиғими эса 6600 мА соат. Планшет Android 7’нинг ўзлаштирилган MIUI 8 интерфейсида фаолият кўрсатади.

Xiaomi Mi Pad 3 Хитойда эртадан бошлаб оммабоп интернет дўконларда сотувга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!