Xiaomi’нинг қудратли Black Shark смартфонини тақдимотидан бир кун аввал «жонли» видеода кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  1304
  •  12.04.2018 15:56

Xiaomi’нинг қудратли Black Shark смартфонини тақдимотидан бир кун аввал «жонли» видеода кўрсатишди!

Xiaomi корпорацияси Black Shark Technology стартапи билан биргаликда илк ҳақиқий ўйинбоп смартфон тайёрлаганидан хабарингиз бор. Қанчалик сир тутишга уринишса ҳам, инсайдерлар унинг «жонли» суратларини тарқатишган.

ЎҚИНГ: Кун фотоси: ажралувчи контроллерга эга Black Shark ўйин смартфони

Энди эса мазкур қудратли қурилманинг «жонли» видеосини ҳам интернетга чиқаришди. Шу билан бирга, унинг айрим хусусиятлари ҳақида янги маълумотлар ҳам пайдо бўлди.

Мана, ниҳоят, смартфонни «жонли» видеода бирга кўрамиз:

Хабарингиз бор – Xiaomi’нинг ушбу «Қора Акула»сига қарши яна бир хитойлик – ZTE корпорацияси ўзининг «Қирмизи Жоду» ўйинбоп смартфонини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Nubia ўйинбоп смартфонлари учун Red Magic брендини тақдим этди

Юқоридаги видеолавҳада гувоҳи бўлганингиздек, Xiaomi Black Shark смартфонининг орқа панели «Х» шаклидаги дизайнга эга. Геймерофоннинг асосий камераси, сўнгги трендга мос ҳолда, иккита объективли қилиб ишланган. Олд панелига келсак, экран остида тугмачани кўришимиз мумкин, унга дактилоскопик датчик жорий этилган.

Шунингдек, видеода орқа фонда кўринаётган қути ҳам кишида қизиқиш уйғотади. Унда қурилмага бир томонидан ўрнатиладиган ва чап қўлга мослашган геймпад тасвирланган.

Бугун чиққан янги маълумотга кўра, Xiaomi ўзининг ушбу Black Shark смартфонини эртага – 13 апрелдаёқ намойиш этади. Компания раҳбари Лэй Цзюнь ушбу тақдимот тадбирида шахсан иштирок этишини аллақачон тасдиқлаган. Xiaomi компанияси янги стартапнинг сармоядорларидан бири бўлса-да, Black Shark смартфони корпусида Mi логотипи бўлмайди. Бироқ «хитойча Apple» яқин орада ўзи бошқа моделини тақдим этиш арафасида.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Xiaomi узоқ кутилган Mi 6X тақдимотига таклиф этди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.