Xiaomi'нинг яна 2 смартфони илғор MIUI 9 тизимига эга бўлди

Xiaomi'нинг яна 2 смартфони илғор MIUI 9 тизимига эга бўлди

MIUI прошивкасини Xiaomi смартфонларининг энг яхши жиҳатлари қаторига қўшиш мумкин. Унинг ишлаб чиқилиши ва янгилаб олиниши учун ишлаб чиқарувчининг ўзи жавоб беради. Компания деярли ҳар ҳафтада бу операцион тизимда янги бирор жиҳатни жорий қилади.

Жумладан, инновацион Android 7.0 Nougat тизими базасида фаолият кўрсатадиган MIUI 9 тизимини Mi6, Mi5C, Mi Mix, Mi Note 2 каби смартфон моделларига юклаб олса бўлар эди. Улар қаторига энди Mi 5 ҳамда Mi 5s Plus ҳам қўшилди.

MIUI V9.1.1.0 NAAMIEI талқини Xiaomi Mi 5 учун ишлаб чиқарилган. Бу тизимга ўтиш учун фойдаланувчи 571 МБ трафигини сарф қилиши керак бўлади. Бу эса смартфонга қатор янги функцияларнинг пайдо бўлиши, ишлаш самарадорлигининг ошиши ҳамда батарея қувватининг "ақлли тақсимот" билан сарф қилиниши каби инновацияларнинг пайдо бўлишига замин яратади. Шунингдек, янгиланишдан сўнг камера иловасида ҳам замонавий ўзгаришлар содир бўлади.

ЎқингЖек Ма муваффақиятга оид фикрлари билан ўртоқлашди

Бу тизимда бош саҳифа тўлиқ қайта ишлаб чиқилган ва "Календар" иловаси учун махсус табрикномалар юбориш имконияти қўшилган. Энди танланган иловаларнинг рамзларига таъбга кўра анимацион белгиларни ҳам қўйиш мумкин. MIUI 9 тизимининг муҳим афзалликларидан бири — экранни иккига бўлиб қўйиш фойдаланиш имконининг яратилишидир.

Xiaomi Mi 5s Plus ҳам энди ўзини 1,3 ГБ трафик эвазига MIUI V9.1.1.0 NBGMIEI талқинига янгилаб олиши мумкин.

Айни пайтда Mi 5 ва Mi 5s Plus учун янгиланишлар турли минтақаларда босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Агар сизнинг смартфонингиздаги updater янгиланишдан огоҳлантирмаса, бир оз кутишингизга тўғри келади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!