Xiaomi'нинг яна 9 та смартфони MIUI 9'нинг глобал талқинига эга бўлди

Xiaomi'нинг яна 9 та смартфони MIUI 9'нинг глобал талқинига эга бўлди

Xiaomi компанияси 26 июлда янги авлод MIUI 9 мобил платформасини тақдим қилган эди. Кутилганидек, янги MIUI 9 прошивкаси Android Nougat 7.0'нинг ўзлаштирилган талқини бўлди.

Август ойи аввалида Mi6, Mi5X и Redmi Note 4X (на Qualcomm) смартфонларида MIUI 9 янги авлод операцион тизимининг синов талқинидан фойдаланиш мумкин бўлган эди. Куни кеча бу рўйхат ишлаб чиқарувчининг яна тўққизта телефон аппаратлари -- Mi Mix, Mi Note 2, Mi5, Mi5S, Mi5S Plus, Mi Max 2, Mi Max, Redmi 4 ҳамда Redmi 4X смартфонлари билан бойиди. Янги прошивкани смартфонингизга бу ердан юклаб олсангиз бўлади.

Шу билан бирга, Xiaomi'нинг хабар беришича, сентябр сўнггига қадар MIUI 9'нинг халқаро бета-версиясидан фойдаланиш имконига Redmi 2, Redmi 2 Prime, Mi3, Mi4, Redmi Note 3 (Qualcomm), Redmi Note 3 Special Edition, Redmi Note 4 (MediaTek), Mi4i, Redmi Note 2, Redmi Note Prime, Mi2, Mi2S, Mi Note, Redmi 3 Prime, Redmi 3S, Redmi 3S Prime, Redmi 4A ҳамда Redmi 4 Prime моделлари ҳам эга бўлади.

Маълумот оқимини режалаштириш ва процессордаги юклаб олишларни "ақлли тақсимлаш" механизмининг оптималлашуви натижасида бу тизим смартфонга янада тезкор ишлаш имконини беради. Шунингдек, Smart Assistant виртуал "ақлли ёрдамчиси" смартфондаги зарур файлларни, қайдларни, сурат ва матнни излашга ёрдам беради. Уни Google Assistant'нинг муқобили дейиш мумкин.

Шунингдек, MIUI 9'да бир вақтнинг ўзида 2 та иловадан фойдаланиш мумкин. Дейлик, сиз бирор мессенжердан муайян манзилни оласиз. Шу вақтда сизга "Харита" иловасини очиш имкони берилади.

MIUI 9'даги яна бир кутилган функция -- "кўп ойнали" режим бўлди.  Унинг ёрдамида экранни 2 га бўлиб, бир вақтнинг ўзида 2 тадан зиёд иловадан фойдаланиш мумкин.

Батафсил танишинг: MIUI 9 тақдим қилинди: Xiaomi'дан 3 инновацион жиҳат

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.