Xiaomi’нинг янги смартфонлари сунъий идрокка ва фантастик имкониятларга эга бўлади

Xiaomi’нинг янги смартфонлари сунъий идрокка ва фантастик имкониятларга эга бўлади

Мазкур компания кейинги пайтларда ўзининг мобил қурилмаларига турли технологиялар ва стандартларни жорий этишга жиддий эътибор қаратаётир. Хитойдаги Вучжэн шаҳрида ташкиллаштирилган Бутунжаҳон интернет анжумани – World Internet Conference’да сўзга чиққан Xiaomi бош директори Лэй Цзюнь даъвосига кўра, мазкур бренд остидаги янги ишлаб чиқариладиган смартфонлар шунчаки афсонавий имкониятларга эга бўлади.

Xiaomi’нинг навбатдаги смартфонлари ҳақиқий сунъий идрокни қўллаб-қувватлайдиган бўлади. Бош директорнинг таъкидлашича, унинг корпорацияси яқин 10 йилда мазкур йўналишга улкан миқдордаги пул маблағларини йўналтиради. Зеро, келажак сунъий ақл – келажакнинг асосидир. Унинг айтишича, сунъий идрок билан боғлиқ янги технологияларнинг татбиқ этилиши Xiaomi смартфонларида ҳали бир неча йил аввал орзу бўлган фантастик имкониятлар бўлишини таъминлайди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S9 «сунъий идрок»ли процессорга эга бўлади

Бу ерда гап олдимизда турган 10 йилга оид шунчаки мавҳум прогноз ҳақида кетмаяпти, балки Xiaomi шу муддат мобайнида технологияларнинг амалиётга мунтазам татбиқ этиб боришни режалаштирган. 2018 йилнинг ўзидаёқ ушбу бренд остида биринчи авлод сунъий идрок тизимини қўллаб-қувватловчи бир нечта янги қурилма тақдим этилади. Бу хусусиятга эга илк маҳсулот Mi AI Speaker “ақлли” колонкасидир, аммо компания бу гаджетида янги технологияни шунчаки синаб кўрди.

ЎҚИНГ: Apple’нинг устидан кулиб, Huawei «ҳақиқий сунъий идрок»ни кўрсатишга ваъда берди (+видео)

Xiaomi раҳбарининг сўзларига кўра, инсоният ҳозирда сунъий онг имкониятларининг нари борса бир фоизинигина оча олган. Зеро, сунъий идрок ҳалигача буткул автоном ҳолда фикрлашга ва тараққий этишга қодир эмас. Корпорация яқин 10 йил ичида ўзининг мутлақо барча қурилмаларига сунъий ақлни татбиқ этишни, шунингдек, сунъий онг ҳадя этиши мумкин бўлган барча имкониятларни имкон қадар тўлиғича кашф этишга ҳаракат қилишни режалаштирган.

Сунъий идрок билан таъминланган илк Xiaomi смартфони – 2018 йилнинг биринчи чорагида тақдим этилиши кутилаётган Mi 7 флагмани бўлиши тахмин қилинмоқда. Эҳтимол, у сунъий онг ва нейрон тармоғи асосидаги Xiaomi овозли ёрдамчисини қўллаб-қувватлайдиган илк девайс бўлар.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 7 янги суратларда: 4 каррали оптик зум ва бошқа хусусиятлар

Нима бўлганда ҳам, компания киритадиган янгиликлар унинг мухлиси бўлган фойдаланувчиларнинг фойдасига хизмат қилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.