Xiaomi ўз смартфонларини яхшилаш учун Nokia билан ўзаро манфаатли битим тузди

  •   DiMaX
  •  1002
  •  07.12.2017 12:29

Xiaomi ўз смартфонларини яхшилаш учун Nokia билан ўзаро манфаатли битим тузди

Смартфонсозликдаги собиқ «қирол» – Nokia ҳамда бу соҳанинг навқирон вакили – Xiaomi компаниялари ҳар икки томон учун ҳам фойдали битимлар тузиб, ҳамкорлик қилишга келишиб олганлари ҳақидаги хабарлар шу йилнинг ёзида чиққан эди. Аммо кейинчалик бу мавзуда ҳеч қандай маълумот тарқатилмади. Ниҳоят, йилнинг деярли якунга келиб бу икки корпорация ҳам ўзаро битим тузганликларини расман маълум қилишди, деб ёзади AKKet.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Nokia патент битимини тузишди

Мазкур битим доирасида ҳар икки компания бир-бирининг айрим технологияларидан фойдаланиш имкониятини қўлга киритишди. Бундан ташқари, эришилган келишув шарофати билан, Xiaomi ҳамда Nokia энди турли ишланмаларга олган лицензияларини манфаатли шартлар асосида алмашишлари ҳам мумкин.

Айтиш керакки, Xiaomi компанияси 2017 йилдан Хитойда ва ундан ташқарида ўз мобил қурилмаларини сотиш бўйича янгича стратегия қўллай бошлади. Мазкур янгича ёндашув тезда ўз самарасини бериб, «хитойча Apple» смартфонлари савдоси мунтазам тарзда ўсиб бормоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi ўз рекордини янгилади ва энди 100 миллионни кўзламоқда

Янада тараққий этиш учун энди унга европалик ҳамкорларнинг ёрдами керак бўлади ва улардан бири Nokia компаниясидир. Гарчи ушбу ишлаб чиқарувчи аввалги қудратини йўқотган бўлса-да, ҳозирда аста-секинлик билан, аммо барқарор тарзда бозорга қайтаётир. Nokia бисотида аввалдан Европада олинган икки юздан ортиқ турли патентлар мавжудлиги унинг хитойлик янги ҳамкорига қўл келиши аниқ.

ЎҚИНГ: Қирол қайтаётир: тақдим этилмаган Nokia 9’нинг янги видеолари!

Айни дамда бу икки компаниянинг бирортаси ҳам тузилган битим тафсилотларини ошкор этмаётир. Ҳозирча маълум бўлгани шуки, улар ўзаро турли технологияларини алмашишади, бирор патентга лицензияни бир-бирларига сотишади; шунингдек, собиқ «қирол» ўзининг хитойлик ҳамкорига ўзининг тармоқ жиҳозларини тақдим эта бошлайди. Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, Nokia компанияси ўзининг янги смартфонларига Android 8.1 Oreo асосида ишланган MIUI 10 операцион тизимини ўрнатиб чиқариши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари бунчалик оммабоплигининг 5 сабаби

Xiaomi компаниясининг Европадаги асосий муаммоси шундаки, керакли патентлари йўқлиги сабабли унинг кўпгина мобил қурилмалари ва бошқа гаджетлари айрим мамлакатлар ҳудудида савдога чиқарилмайди. Ҳамкорлар билан имзоланган келишувлар шу гаджетларнинг қўлланиши учун расмий рухсат олиш имконини беради. Бу эса айрим девайсларни керакли ҳудудларда сотишга очилган кенг йўл бўлади.

Демак, Nokia ва Xiaomi компанияларининг ҳамкорлиги ҳар икки томонга манфаатли бўлиши ва натижада фойдаланувчилар учун ҳам яхши бўлиши аниқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!