Xiaomi Piston Fresh – алюминий корпусли янги гарнитура

Xiaomi Piston Fresh – алюминий корпусли янги гарнитура

Кеча Хитойнинг Xiaomi компанияси Piston Fresh номли арзон наушникларни намойиш қилди. Янги наушниклар демпфирлаш хусусиятига эга алюминий корпусда ишланган, 5 хил рангда таклиф этилади.

Корпус анодланган алюминий қоришмасидан тайёрланган бўлиб, шу сабаб унинг юзаси турли қирилишларга чидамли, бармоқ излари сезилмайди. Қулоққа тиқиладиган юмшоқ учлар эса силикондан ясалган, икки хил рангда чиқарилади.

Гарнитура пултида микрофон ва мусиқани ижросини тўхтадиган/ишга туширадиган ёки қўнғироқларга жавоб берадиган/тугатадиган тугма жойланган. Овозни баландлигини созлайдиган тугмалар мавжуд эмас.

Xiaomi Piston Fresh гарнитураси 4 доллар нархида сотувга чиқарилган.