Xiaomi эртага 2 муҳим технологияга эга арзон смартфонини тақдим қилади

Xiaomi эртага 2 муҳим технологияга эга арзон смартфонини тақдим қилади

Xiaomi компанияси 21 августда Redmi Note 5A смартфонининг тақдим қилинишини тасдиқлаши билан компания асосчилари Лэй Цзюнь (Lei Jun) ҳамда Бин Лин (Bin Lin) ўзларининг Weibo тармоғидаги саҳифаларида ҳамёнбоп телефоннинг пресс-суратини эълон қилди.

Redmi Note 5A компаниянинг олд фоточақноққа эга илк смартфони бўлади. Бу чироқ 16 мегапикселли селфи-камерага сифатли сурат олишига ёрдам беради. Яна бир муҳим жиҳати -- Xiaomi Redmi Note 5A'да 2 та сим-карта, шунингдек қўшимча хотира картасига мўлжалланган алоҳида 3 та бўлмачалар бўлади.

Смартфон 3 рангдаги корпусларда намойиш қилинган — кул ранг, пушти ҳамда тилла ранг. Пресс-рендерларга кўра, смартфон 2 хил параметрларда ишлаб чиқарили, улардан бири бармоқ излари сканерига эга бўлмайди.

Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, смартфона 5,5 дюймли, HD (1280 x 720 пикселли) сиғимли дисплей ҳамда ток сиғими 3000 мА соат бўлган аккумуляторга эга бўлади. Redmi Note 5A  Android 7.1.1 Nougat операцион тизимининг ўзлаштирилган MIUI 9 талқини бошқарувида фаолият кўрсатади.

Бошланғич моделда 4 ядроли, 1,4 ГГц частота тезлигига эга Qualcomm Snapdragon 425 процессори, 13 ва 5 Мп камералар, 2 ГБ оператив ва 16 ГБ доимий хотира ўрнатилади. Бу талқинда бармоқ излари сканери бўлмайди.

Юқори модел 8 ядроли Snapdragon 435 процессори, 3 ГБ оператив ҳамда 32 ГБ доимий хотира, 16 ва 13 Мп камералар, бармоқ излари сканерига эга бўлади.

Xiaomi Redmi Note 5A смартфони 21 август куни тақдим қилинади ва 150 ва 180 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.